Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Cайёр тиббий қабул. Юзлаб тақдирларни ўзгартирган кун! Йиллар | Медицинская реабилитационная клиническая больница г.Ташкента

Cайёр тиббий қабул. Юзлаб тақдирларни ўзгартирган кун! Йиллар давомида оғир хасталикдан азият чекиб, дард билан олишган қоракўзлар шукронаси...

Инсон қадри учун қайғураётган давлатга, ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларини ёлғизлатиб қўймаётган шу юртга миннатдорлик ҳисси жўш урган қалблар...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Хоразм вилоятида ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси давомида оғир, сурункали ёки туғма касалликлардан азият чекаётган минглаб юртдошларимиз давлатимизнинг амалий кўмагини ҳис этишмоқда.

Янгибозор туманида ўтказилган навбатдаги сайёр тиббий қабул давомида ҳам юзлаб беморларнинг муаммоли масалалари жойида ҳал этилиб, уларнинг саломатлигини тиклаш чоралари кўрилди.

Юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram