2022-12-03 19:48:53
Хаммага Хайрли Кеч!
Қадрдонларим, мана қиш ҳам кириб келди! Атиги 27 кундан кейин янги 2023 йил келади.
27 кундан кейин бу йил ҳам ўтиб кетади. Кўпчилигингиз шу йил бошида қандайдир ҳохиш- истакларни ўз олдингизга қўйгансиз. Кимдир ўқишга кириш, кимдир диплом ишини ёқлаш, кимдир ишга чиқиш, яна кимдир озиш ёки яна кимдир бирор моддий бойлик сотиб олиш ва ҳк. истаган ва балким ҳатто мақсадлар дафтарини ҳам ёзгандир.
Мана декабрь ойи келиб барча ишларни сарҳисоб қилиш вақти келди. Ўша дафтарингиз ёки телефондаги заметкалариз бир очиб кўрингчи. Балки қайсидир орзу-мақсадларингиз амалга ошгандир, балки қайсидирлари ҳатто эсингиздан чиқиб кетгандир.
Хозир сизда шу амалга оширилган ва оширилмаган ишларни ва ниҳоят якунлаш вақти келди.
Мен сизларга шу 20 кун ичида мен билан бирга МАРАФОНда қатнашишни таклиф қиламан!
Сизни майдонгизга янги ажойиб тасуротлар, имкониятлар ва янаям фойдали фикрлар, ғоялар келиши учун бўш жой керак! Бунинг учун шу ой ичида эски ва хозир кераксиз нарсалардан қутилишингиз керак.
Ким мен билан бирга янги орзу мақсадлар учун ҳаётимизда, онгимизда бўш жой очишда бирга бўлади???
+++ қўйганлар билан бирга МАРАФОН қиламиз!
34 viewsDilnoza Djabbarova, 16:48