2021-07-07 10:12:01
ҚЎЙИЛГАН МАҚСАДЛАРГА ЭРИШИШ УЧУН МАСЛАҲАТЛАР.
Ҳаётимизда ҳаммамиз орзулар қиламиз, режалар тузамиз, бироқ кўпгина ҳолларда орзуларимиз – орзулигича қолиб кетади.
Бунинг сабаби орзуга эришиш учун мақсад тузиб, бу мақсад томон изчиллик ва кетма-кетлик билан юриш лозимлигини, унга эришишнинг аниқ бир дастурини тузиш зарурлиги ҳақида кўп нарсани билмаймиз.
Қуйида биз орзуларингизни мақсадга – мақсадни эса натижага айлантиришга ёрдам бериши мумкин бўлган маслаҳатларни сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламиз.
Ёзма равишда фикрланг. Қоғозга кўчирилмаган мақсад, мавжуд эмас.
Мақсадларни аниқлик билан қўйинг ва нима, қаерда, қачон, ва қандай қилиб саволларига жавоб беринг.
Мақсадни вақтда чекланг: эришилиш вақти номаълум бўлган мақсад – бу орзудир.
Ўйлаб кўринг, мақсадингизга эришишингиз, сиздан бошқа яна кимга фойда келтириши мумкин?
Мақсадингизни тасдиқ шаклда, ҳозирги замонда ифодаланг.
Мақсадингизни янада кичикроқ мақсадчаларга бўлинг, мақсадга эришишнинг батафсил сценарийсини тайёрланг.
Мақсадингизга эришиш йўлидаги ҳар бир ҳатти-ҳаракатингиз учун масъулиятни ўз зиммангизга олинг.
Мақсадингизга эришишда оралиқ натижани аниқлаб олинг.
Мақсадингиз ҳақида ўйланг, унга эришиш воситалари ҳақида эмас.
Мақсадингизнинг охирги нуқтасини белгиланг ва у томон юринг.
Мақсадингизга эришган келажак образини яратинг ва бу образни эслаб қолинг.
Ўзингизни гўёки муваффақият кафолатлангандай тутинг.
@puloqimipotokdeneg
1.2K views07:12