Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Инглиз, немис ва ўзбек атеисти пивохонада гаплашиб қолибди: 'И | Психостимул

Инглиз, немис ва ўзбек атеисти пивохонада гаплашиб қолибди:
"Илм-фан бизники-бизники, деймиз, қани ким нимани ўрганди, қайси фанда илгарилаб кетди?"

- Мен ҳайвонларни ўргандим, эволюция назариясига асос солдим. Биология, ботаника, зоологияни ривожлантирдим, дебди инглиз.

- Мен космологияни ўргандим, нисбийлик назариясига асос солдим. Катта портлаш ғоясини илгари сурдим, дебди немис.

- Мен эса мусулмонларни ўргандим, уларнинг юриши-туриши ҳамма нарсасини мазаҳ қилиб мемлар ясаб атеистик гуруҳларда фаол бўлдим, дебди ўзбек.

----

Қиссадан ҳисса, илм-маърифат миллат танламайди. Беруний ва Ибн Синонинг изланишлари ва Хоразмийнинг кашфиётлари бизга генден-генга ўтмаётганидек, Эйнштейн билан Нобелнинг фаросати ҳам сизларга гендан ўтмайди.

Ақсога қайғуриб, золимларни ланъатлаётган мусулмонларни "қўлидан ҳеч нима келмайдиган қолоқлик"да айблаётган ўзбек атеистлари аслида мусулмонларни ланъатлаётган ва "қўлидан ҳеч нарса келмайдиган қолоқ" атеистлардир.

"Бир қавм то ўзини ўзгартирмагунча Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас".

Ўзини ўзгартирмаган мусулмондан жамиятга фойда бўлмаганидек, ўзини ўзгартирмаган атеистдан ҳам жамиятга заррача фойда йўқ.

Анаққиса, илм-фанни ёрворилаа, ҳавас қилилууу!

Саид Комил М. Холхўжа


@psixostimul