Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Психологик маслахат

Логотип телеграм канала @psixologikxizmat — Психологик маслахат П
Логотип телеграм канала @psixologikxizmat — Психологик маслахат
Адрес канала: @psixologikxizmat
Категории: Психология
Язык: Русский
Страна: Россия
Количество подписчиков: 135
Описание канала:

Психологик хизмат admin @best77

Рейтинги и Отзывы

2.33

3 отзыва

Оценить канал psixologikxizmat и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

2

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 4

2021-03-11 12:57:54
575 views09:57
Открыть/Комментировать
2021-03-10 11:01:58 ​ амалиёт

Консультацияларимизнинг бирида суҳбатдошимни тинглаб туриб, ундан: Сиз бирор марта ўз вужудингизга миннатдорчилик билдирганмисиз? деб сўрадим.

Ва унга бир неча кун давомида ўз тана аъзоларига миннатдорчилик билдириш бўйича вазифа бердим.

Аввалига суҳбатдошим таажубланди, ҳатто мийиғида кулиб ҳам қўйди. Аммо қизиқиш устунлик қилиб, синаб кўрди (буни кейинчалик ўзи айтиб берди) ва натижа жуда аъло эди.

Ҳа, бугун сиз учун қизиқарли мавзу - тана аъзоларингизга миннатдорчилик билдириш ҳақида гаплашамиз.

Биз кўпинча ўзимиздан, хусусан тана қисмларидан норози бўламиз. Оёқларим ингичка, юзим ундай эмас, бармоқларим семиз, бўйим калта ва ҳакозо.

Таниш гапларми?!

Мен сизга ўзингизга ғамхўрлик қилиш, тўғри овқатланиш ва спорт билан шуғулланиш ҳақида гапирмоқчи эмасман.

Аммо сиз аниқ қилмаслигингиз керак бўлган нарса - "камчиликлар" ҳақида гапиришдан, ўйлашдан тўхтанг, демоқчиман.

Бизнинг вужудимиз мунтазам ва тўхтовсиз бир қанча муҳим функцияларни бажариши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз...

Ва бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирганмисиз?!

Агар жавобингиз "йўқ" бўлса, буни зудлик билан бажаринг.

Гўё узоқ вақтдан бери жуда кўп айтмоқчи бўлган гапларингиз бор эдию, аммо қандайдир вақт йўқ эди.

Ўзингизда бор аъзоларда "нуқсонлар"ни кўришдан, улар билан курашишдан тўхтанг.

Ҳа, сиз ўйлаганингиздек, "ингичка" оёқларингиз бўлиши мумкин, аммо баъзиларда улар умуман йўқ.

Сизнинг юзингиздаги ҳуснбузарлар эса ички органларингиздаги ёки гормон тизимингиздаги қандайдир ўзгаришлар ҳақида сигнал бераяпти.

Уларга меҳр бериб, силаб қўйинг.

"Семиз" бармоқларингиз эса танангизга мос яратилган ва улар сизнинг беминнат ёрдамчиларингиздир.

Ахир улар бўлмаса, сиз ҳатто ёзишни ҳам уддалай олмасдингиз.

"Калта" бўйнингиз сизга бўйсуниб, қаддингизни тутиб турибдими, шукур қилинг.

Ахир қадди дол бўлиб, ҳассага таянганлар, бўйнини тик тутолмай, тўшакка қадалганлар қанча...

Рўйхатни ўзингиз давом эттиришингиз мумкин...

Шу лаҳзадан бошлаб, вужудингиздаги борки аъзоларга миннатдорчилик билдиринг.

Сизга бу неъматларни беминнат бериб қўйган Яратган Зотга ҳамд айтинг.
580 views08:01
Открыть/Комментировать
2021-02-13 06:10:31 Психосоматика

Кўп касаликларга ўзимиз билиб билмай сабабчи бўламиз. Онгимиздаги қайси фикрлар ва тасаввурлар бизни касалликларга яқинлаштиради.
Билиб оламиз ва бундай фикрлар ва ҳолатлардан воз кечамиз.

БУРУН КАСАЛЛИКЛАРИ:

Ҳафагарчилик, ўзини ахамиятсиздек ҳис қилиш. Eътиборга ва ёрдамга мухтож инсонлар бурун билан боғлиқ касалликларга чалинишади.

ЖИГАР КАСАЛЛИКЛАРИ:

Ички жахл, эски ҳафагарчиликларни эслаб юриш, яқинларидан кўплаб айбловлар, норозиликлар эшитадиган инсонлар жигар хасталиклари билан касалланишади.

ОШҚОЗОН КАСАЛЛИКЛАРИ:

Қўрқув, эркинликнинг йўқлиги, тинимсиз кимнингдир қарамоғида бўлиш, хохламаган ишини мажбуран бажариш инсонларни ошқозон хасталиклари билан касалланишига олиб келади.

ТИЗЗА БЎҒИМЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ (артрит):

Яқинлари мехр - муҳаббати етишмовчилиги, ўзини ўзи кучли танқид қилиш, айбдорлик ҳисси, яроқсиз бўлиш, содир бўладиган воқеалардан қўрқиб яшайдиган инсонлар тизза билан боғлиқ касалликларга чалинишади.

ТEРИ КАСАЛЛИКЛАРИ:

(Нейродермитлар) Жисмоний яқинликка хохиш йўқлиги, (хуснбузарлар) - ўз менига нисбатан жахл тери билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқаради.

БОШ ОҒРИҚЛАРИ:

Ўзини ўзи тинмай танқид қилиш, ишдан ва ўқишдан кўнгил тўлмаслик бош билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқаради.

ЕЛКА КАСАЛЛИКЛАРИ:

Eмоционал қўллаб-қувватлаш етишмовчилиги, айбдорлик хисси тақиб қилиши, пулнинг сурункали йўқлиги елка билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқаради.

ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИ:

Зерикиш, ўз менига нисбатан жахл, кўнгил қолиш, умидсизлик, омадсизлик ўпка касалликларини келтириб чиқаради.

ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР:

Ҳар бир қилган хатолари учун тинмай ўзини айблаш, афсус - надомат чекиш, ички бўшлиқ ва ёлғизликни ҳис қилиш онкологик касалликларни келтириб чиқаради.

СУЯК КАСАЛЛИКЛАРИ ВА ВАРИКОЗ:

Атрофни ўраб турган муҳит ўзгаришларига хамоҳанг ўзгаришни хохламаслик.

Ҳар қандай касалликлар сабаби ички нотинчлик, ёмон ҳис-туйғулар ва барча салбий эмоциялар, шунинг учун фақат яхши нарсаларни ўйланг ва ёмонликларга эътибор бермасликка харакат қилинг, асабларингизни асранг, ахир энг муҳими саломат бўлишку, тўғрими, соғлик бўлса қолган барча нарса топилади.

Илтимос яна қайтадан ўқинг! Сизда қайси томондан руҳий хатоликлар кетяпти. Уларни таҳлил қилинг ва воз кечинг..
101 views03:10
Открыть/Комментировать
2021-02-08 20:19:50 ТЕСТНИНГ ЖАВОБИ

СЕЗГИ

Сиз кучли сезгиларга эга ва ўзини бошқара оладиган одамсиз ва сиз камдан-кам хато қиласиз. Бироқ, баъзи ҳолатларда, сиз ҳали ҳам баъзи нарсаларни сезмай қолишим мумкин деб ўйлайсиз. Шу сабабли, баъзида сезги нимани англатишини билмай қоласиз. Қилишингиз мумкин бўлган энг яхши нарса - бу сезгингизга кўпроқ ва бошқалар айтиб бераётган нарсаларга ишонишдир.

САХИЙЛИК

Бошқа томондан, сизнинг кучингиз сахийликдир. Сиз очиқ инсонсиз ва атрофингиздаги одамларга самимий ва фидокорона севгини намоён этасиз. Ушбу шахсий хусусият сиз учун мутлақо нормал бўлса ҳам, эсда тутингки, бу сахийлигингизни ҳурмат қилиш кўп одамларга тегишли эмас!

ҲАМДАРДЛИК

Сизнинг “кучингиз“ бу ҳамдардлик! Одамлар нимани ҳис қилаётганини тушунишингиз мумкин ва сиз бошқа одамларнинг муаммолари, адолатсизлиги ва зараридан азият чекасиз. Улар тенгсизлик бу дунёдаги энг катта ёвузлик эканлигига ишонишади ва бундан ҳам яхшироқ дунёга умид қилиш учун қўлларидан келганини қилишади!

ИЖОДКОРЛИК

Бирор нарсани яратиш қобилиятингиз - бу сизнинг ички кучингиз. Бу нафақат буюк бадиий истеъдод ҳақида, балки муаммоларни ҳал қилиш усуллари ва алоқаларини ўрнатиш ҳақида. Баъзан сиз атрофингиздагилар учун шундай маслаҳатлар берасизку улар сиз берган маслаҳатлар асосида яна фаровон ҳаётга қайтишади

ЧИДАМЛИЛИК

Агар сиз ушбу патни танласангиз, бу сизнинг жуда чидамли одам эканлигингизни англатади, бу ҳатто энг қийин вазиятларда ҳам ижобий сабоқларни ўрганишингиз мумкин деган маънони англатади. Бу шахсий хусусият, сизнинг атрофингиздаги одамларга ёрдам бериш каби шахсий ўсиш учун ҳам муҳимдир. Аслида, сиз илҳомлантирувчисиз ва сиз дўстларингизни қийинчиликлардан халос эта оласиз ва ҳамма нарсанинг фойдали томонини топиб беришингиз мумкин.
234 views17:19
Открыть/Комментировать
2021-02-08 20:19:40
ПСИХОЛОГИК ТЕСТ

Патларнинг бирини танланг,
ўз танловингиз натижасини билиб олинг
181 views17:19
Открыть/Комментировать
2021-02-08 08:55:45 Инсоннинг вазифаси севгини излаш эмас, балки ичида севгига қарши қурган тўсиқларни топишдир.
185 views05:55
Открыть/Комментировать
2021-02-08 08:24:35 ​​"Юксалиш Зиё" ўқув марказида
~ Неврозлар, вахима, қўрқув, асабийлик, стресс, депрессия оилавий ва иш билан боғлиқ муносабатлар;
~ Фарзандларимиздаги серзардалик, она бола муносабатлари, ёлғончилик ва бошқа муаммолар;
~ Ажримлар, яқин инсонингизни йўқотиш синдроми, тўлиқсизлик комплекси, айбдорлик ҳисси, умидсизлик;
~ Индивидуал консультациялар, жамоавий семенарлар;
~ Ва бошқа психологик хизматлар психолог мутахассислар билан.
Қўшимча маълумот ва янгиликларимиздан бохабар бўлиш учун
Консультацияларга ёзилиш учун: (99) 843-47-80
196 views05:24
Открыть/Комментировать
2021-02-07 19:19:03 ПСИХОЛОГИК ҲИМОЯ

Баъзилар психологик ҳимояни бошқалардан ҳимоя деб ўйлашади, лекин бундай эмас.

Психологик ҳимоя - бу ўзидан ўзини ҳимоя қилиш...

Ва сизнинг кучларингиз тенгдир...

Биз тўсатдан аслида ўзимизни қанчалар "ёмон" эканимизни англаб қолмаслик учун, нималарни ўйлаб топмаймиз!

Бу ўзини билишдан ҳимояланиш дейилади.

Бу ҳеч нарсани англамаслик учун ўзини ўзи алдаш воситасидир.

Ва ҳимоя воситаларини ўзи ҳам англанмайди.

Шунинг учун, мутлақо мураккаб ва муаммоли одам сизга унда ҳаммаси жуда яхши эканини айтиши мумкин, унинг фикрича гўёки бошқалар билан нимадир бўлган...

Бу ерда асосий психологик ҳимоя турлари келтирилган:

депрессия (исталмаган ҳис-туйғулар танага чуқур кириб боради)

репрессия (исталмаган ҳис-туйғулар онгдан сиқиб чиқарилади, шундан кейин одам зерикиш ва бўшлиқдан шикоят қилади)

рад этиш (бу мен эмас!, бу мен билан содир бўлмади!. бундай бўлиши мумкин эмас)

музлаш (ҳис-туйғулар ва истакларни музлатиш)

реакцияни шакллантириш (мен ниманидир ўйлашни ёки бирор нарсани эслашни бошласам, бошим оғрий бошлайди)

тескари ҳислар (ҳис-туйғуларни унинг қарама-қаршисига айлантириш: масалан, севгини нафратга)

рационализация (бу мен ниманидир еганимдан кейин содир бўлди)

интеллектуализация (ҳис-туйғулар йўқ, фақат фикрлар)

тажовузкорни идентификация қилиш (бола ўзини таҳдид қилувчи ота-она билан боғлаши ва ўзига ҳужум қилиб, зарар етказиши мумкин, бунда ўзига нисбатан нафратланиш пайдо бўлиши мумкин)

аффект изоляцияси (яшашни ҳис қилмаслик, ўзини ҳаётдан мутлақо узиб қуйиш, худди полиэтелин пакетга ўраб, музхонага тиқиб қўйгани каби)

қочиш (исталмаган ҳисни унутиш)

регрессия (болаларнинг на хатти-ҳаракатлари ва жавобларини танлаш)

проекция (ўз ҳис-туйғулари ёки ниятларини бошқа кишиларга боғлаш)

ажратиш (қарама-қарши фикрлар жуфтлиги) (онамни яхши кўраман ҳам ва нафратланаман ҳам, худди шундай, болани ҳам севиш ва ҳам нафратланиш мумкин)

сублимация (қабул қилинмаган истакларни мақбул касбларда ёки машғулотларда амалга ошириш тушунилади)
174 views16:19
Открыть/Комментировать
2021-02-05 06:48:06 Ҳаётий муҳим 7 маслаҳат!

Ўтмишингизни тинч қўйинг, ҳозирни бузманг.

Ўзгалар нима деб ўйлаши сизни қизиқтирмасин.

Вақт деярли ҳаммасини даволайди. Вақтга бироз вақт беринг.

Ўзингиздан бошқа ҳеч ким сизнинг бахтингизга сабабчи бўла олмайди.

Ҳаётингизни бошқалар ҳаёти билан таққосламанг.

Жуда кўп ўйлашни бас қилинг. Ҳамма саволларнинг жавобини дарров билишингиз шартмас.

Табассум қилинг. Сизда муаммо бор дегани, бир ўзингиз бутун дунё ташвишларини олиб юрибсиз дегани эмас.
221 views03:48
Открыть/Комментировать