Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

«Бир кам дунё» деганлари рост. Ҳамманинг ҳам, бир дарди, бир к | Психологик маслахат

«Бир кам дунё» деганлари рост. Ҳамманинг ҳам, бир дарди, бир камчилиги ёки армони бор! Баъзилар буларни ортга ташлаб, ўз дардлари ҳақида сўзламасдан, яхшилик истаб, бахт истаб ҳаётдан завқ олиб яшасалар, баъзилар эса ўз дарди ҳақида жар солиб, ҳамиша нолиб ўз ҳаётига баттар заҳар қўшиб яшайдилар.

Аслида бахтли одам миллионер ёки бирон машҳур шахс эмас, шунчаки эрта тонг тургач бугун уйғонгани учун Оллоҳга шукур айтадиган ва тунда уйқу олдидан бугунги кунидан миннатдор бўладиган инсондир.

Азиз дўстим, умрингизни нечоғлик қадр-қимматга эга эканини тушуниб етмагунингизча ҳаётдаги жуда кўп нарсаларни тушуниб етмайсиз. Умр қисқа экани ҳақида бот-бот сўзлашдан чарчамайман.

Зеро, ҳаётнинг ҳар бир дақиқасини қадрланг, унинг ҳар бир лаҳзасидан завқ олиб яшанг, вақтингиз борида яхшилик қилишга, яхши инсон бўлиб яшашга улгуриб қолинг!