Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Айбдорлик_ҳисси Айбдорлик - бу инсоннинг қилмишдан кейин бош | Онг сирлари! Eva Психология маркази

#Айбдорлик_ҳисси

Айбдорлик - бу инсоннинг қилмишдан кейин бошидан кечирадиган ҳис туйғуси. Бу қилмиш унинг фикрича бошқа одамлар ва ўзи учун салбий оқибатларга олиб келади. Қоидасига кўра бу тажрибалар, салбий ҳис қилинади.

Айбдорлик ҳисси кўпинча шармандалик ҳисси билан адашади, бироқ улар орасида тубдан фарқ бор.
Айбдорлик ҳиссида инсон ўзини айбдор деб билган ҳаракатда гувоҳ бор йўқлигидан қаьтий назар, пайдо бўлади ёки гувоҳлар бу ҳаракатни айблаган тақдирда содир бўлиши мумкин.

Айбдорлик ҳисси - туғма ҳиссиёт эмас, бу туйғу тарбия ва жамият билан мулоқот пайтида пайдо бўлади.
Сиз ҳеч табиатда кўрганмисиз ёввойи табиатда бегона СИГИР сизни боғингиздаги ўтларни егани учун ўзини айбдор, ўғри ва шарманда ҳис қилишини? Ёки бу иши учун сиздан келиб кечирим сўраганини?

Айбдорлик ҳисси - жазолашлар орқали сингдирилади. Бу ерда асосий рольни:

- оилада (ота-она, катталар)
- мактаб
-жамият бажаради.
Булар боланинг исталмаган ёки қабул қилишга тайёр бўлмаган ҳаракатларини, мақсадларини "ёмон" деб аташган ва унга жазо ҳукм қилинган.
Жазонинг шакллари:
Жисмоний жазо оғриқ, руҳий жазо уни ёлғиз ҳис қилдириш, кераксиз ҳис қилдириш орқали берилган. Айнан шу ҳис туфайли болалар болалигидан руҳан синиб ўзига бўлган баҳоси, ишончи синиб вояга етишади. Айнан шу ҳис туфайли инсонлар ўзини сева олишмайди.

https://t.me/Psixolog_Zuhra