Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

Логотип телеграм канала @paxtaobod_press — Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati P
Логотип телеграм канала @paxtaobod_press — Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
Адрес канала: @paxtaobod_press
Категории: Новости и СМИ , Без категории
Язык: Русский
Количество подписчиков: 6.49K
Описание канала:

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy kanali
Facebook: fb.com/paxtaobodpress
Telegram: t.me/paxtaobod_press
Twitter: twitter.com/paxtaobodpress
Instagram: instagram.com/paxtaobod_press
Youtube: youtube.com/channel/UCbPpkEqek_5qDQtC6TyH3sw

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал paxtaobod_press и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 8

2022-06-05 16:31:27
ТУМАН АҲОЛИСИНИ УН МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ УЧУН ТАДБИРКОРЛАРГА БАРЧА ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИБ БЕРИЛМОҚДА

Айни кунларда аҳолини ун ва ун маҳсулотлари билан таъминлаш йўналишида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Сабаби, улар фаолиятининг янада жонланиши аҳолининг ушбу маҳсулотга бўлган талабини қондирилишида муҳим омилдир.
Ушбу йўналиш билан шуғулланиб келаётган тадбиркорларнинг туманимизга ун ва ун маҳсулотларини етказиб келишларида қулайлик яратиш мақсадида юк автомашиналари ташкил этилмоқда.
Туман ЙҲХГ томонидан ташкиллаштирилган мазкур қулайлик аҳолининг ун ва ун маҳсулотларига бўлган талаби қондирилишида муҳим аҳамиятга эга.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
682 views13:31
Открыть/Комментировать
2022-06-05 14:04:21
ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАРГА ЭЪТИБОР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

Бозор иқтисоди шароитларида фуқароларни қўллаб-қувватлашга доимий равишда аҳамият қаратиб келинмоқда. Айниқса, эҳтиёжманд ва кам таъминланган аҳоли қатлами доимий эътибордадир.
Маҳаллалардаги эҳтиёжманд аҳоли қатламини ўрганиш ва бундай хонадон вакилларига ун маҳсулотидан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги вилоят ҳокими топшириғига асосан туманимизда мавжуд маҳаллалар фаоллари тегишли ишларни амалга оширишмоқда.
Кўрсатилаётган ёрдамнинг ҳақиқий эгаларига етиб боришига эса туман ҳокими томонидан алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Бу ишларни ташкил қилиш бўйича туман ҳокимлигида маҳалла фаолларига керакли тушунчалар берилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
415 views11:04
Открыть/Комментировать
2022-06-05 04:56:39
#Об_ҳаво

Пахтаобод туманида 5 июнь кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Туманимизда бугун ҳаво очиқ бўлади.

Ҳарорат:

+28...+33… даража илиқ;

+18...+20... даража илиқ бўлади.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
666 views01:56
Открыть/Комментировать
2022-06-04 22:07:28
АҲОЛИНИ УН ВА УН МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА АНИҚ ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИШЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Аҳолини ун ва ун маҳсулотлари, шунингдек, қолипли нон билан таъминлаш борасида республика Президенти томонидан ўтказилган селектрда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва бу борадаги вилоят ҳокими топшириғига биноан иш ташкил этиш мақсадида туманимизда фаолият юритиб келаётган ун ва ун маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар фаолиятини жонлантириш, кенгайтириш ва бу йўлдаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш борасида амалий ишга киришилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
158 views19:07
Открыть/Комментировать
2022-06-04 20:58:30
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 32-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сессия кун тартибига киритилган масалалар, яъни туман ҳокими ўринбосари З.Фозиловнинг туманда 2022- йил биринчи чораги давомида олиб борилган ишлар бўйича ҳисоботи, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" давлат дастурини амалга ошириш бўйича дастлабки манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисида", туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Мактабгача таълим бўлими раҳбарининг жорий йил биринчи чораги бўйича ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман Сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидага масалалар кўриб чиқилди.
Сессия сўнгида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
323 views17:58
Открыть/Комментировать
2022-06-04 19:00:31
"ЎЗБЕКИСТОН-ҚИРҒИЗИСТОН" ЧЕГАРА ПОСТИДА 100 ДАН ОРТИҚ ОДАМ ҚАФАСДА УШЛАБ ТУРИЛИБДИ..." МАЗМУНИДАГИ ВИДЕОМУРОЖААТГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Дарҳақиқат, 3-июн, кечки соат 16:00 чамасида Андижон вилояти ҳудудида ноқулай об-ҳаво ва кучли шамол кузатилгани боис электр-энергиясида узилишлар кузатилган. Жумладан, Пахтаобод туманидаги "Маданият" чегара ўтказиш пунктида ҳам ушбу ҳолат қайд эилган. Натижада, ахборот тизими тўхтаб қолган. Бу ҳолатда эса табиийки, чегарадан ўтувчи фуқароларнинг паспортларини назорат қилишнинг имконияти бўлмаган.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича божхона постида зудлик билан белгиланган тартибда иш ташкил қилиниб ички электр таъминоти тикланган ва тирбандлик бартараф этилиб, фуқароларни ўтказиш ишлари бошланган.

Мурожаатда айтилганидек, фуқаролар қафасда эмас, тўлиқ меъёрлар асосида қурилган кутиш жойида бўлишган, уларга эса чегара ўтказиш пункти ходимлари томонидан ҳушмуомалалик билан хизмат кўрсатилган.

Ҳозирда "Маданият" чегара ўтказиш пункти ўз фаолиятини бир меъёрда давом эттирмоқда.
533 views16:00
Открыть/Комментировать
2022-06-04 11:04:15
БОЛАЖОНЛАР ЭЪЗОЗДА...

1-июн - Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман Маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан тумандаги имконияти чекланган болажонларга совға-саломлар тақдим этилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
470 views08:04
Открыть/Комментировать
2022-06-04 10:36:18 АҲОЛИНИ УН ВА УН МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА АНИҚ ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИШЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Аҳолини ун ва ун маҳсулотлари, шунингдек, қолипли нон билан таъминлаш борасида республика Президенти томонидан ўтказилган селектрда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва бу борадаги вилоят ҳокими топшириғига биноан иш ташкил этиш мақсадида туманимизда фаолият юритиб келаётган ун ва ун маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар фаолиятини жонлантириш, кенгайтириш ва бу йўлдаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш борасида амалий ишга киришилди.
Туманимизда ун ва ун маҳсулотлари билан шуғулланувчи 58 та тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 31 таси бевосита қолипли нон ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Туман ҳокими Э.Усмонов ва сектор раҳбарлари ана шу тадбиркорлар билан жойларда учрашди ҳамда ушбу ҳаракатларнинг амалий натижаси ўлароқ уларнинг биржа савдоларида қатнашишлари, туманга ун маҳсулотлари олиб келинишини кўпайтириш ва халқимизнинг ушбу маҳсулотларга бўлган талабини қондириш борасидаги фаолиятларини жонлантириш бўйича зарурий чоралар кўрилиб, амалий ишга киришилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
492 views07:36
Открыть/Комментировать
2022-06-04 10:36:10
474 views07:36
Открыть/Комментировать
2022-06-04 05:20:07
#Биласизми

Қуйидагилар 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилинади:

10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асосида);
пенсионерлар (пенсия гувоҳномаси асосида);
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси асосида).

--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
815 viewsedited  02:20
Открыть/Комментировать