Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Иқбол Эркин ёзмоқда: * Қизи бор ота сифатида мен бу жамиятнинг | Патанатомия страны Уз.

Иқбол Эркин ёзмоқда:
*
Қизи бор ота сифатида мен бу жамиятнинг охирги беш-олти йиллик радикал ўзгарувидан дахшатга тушяпман.

Диний муллакратия томонидан турли хадислар-у ривоятлар, шахсдан иқтибос деб келтириб, уни реал ҳаётга татбиқ қилишни мўлжаллаётган тулки диний блогерлар борган сари аёллар учун бу юртни яшаб бўлмас аҳволга олиб келишмоқда.

Хатто баъзида аёл дегани булар учун "лаънатланган тоифа" эмасмикан деб ўйланиб қоламан... Мубашни ўша ёзган постига нисбатан ҳеч қандай реакция билдирмоқчи эмасдим.

Ўзимни ижтимоий тармоқлардан максимал изоляция қилишга уринсам ҳам баъзи бир "ифлос" унсурларни гапига фикр билдирмасликнинг иложи қолмаяпти.


Кўрмуридларига аёлни типичний итоаткор қул деб сингдиришни, аёлга дунёнинг матоҳи деб қарашни, бир буюмдек муносабатда бўлишни сингдириб бораётган кимсаларга керакли органлар томонидан  хуқуқий бахо берилишига ҳам ишончим синиб боряпти.


Умуман, аёл кишини қул каби бўйсундиришга уринаётган бу муллалар ўзлари аёл зотидан ўлгудек қўрқишади.


Чунки бир тарафга сўзсиз бўйсунилаверса нариги тараф истаган ишини қилади. Агар эркак ҳам қўрқиб турса, ҳозир хато қилсам бу сабр қилиб ўтирмай кетворади, урсам судга беради, қаматворади, болаларимниям кўрсатмайди деган қўрқув бўлса ҳадеб бир тараф жабр кўравермайди.

Бундай хадиклар бўлмаслигини билгани учун, қилаётган ифлослигини муллалар оқлашини билгани учун ҳам аксарият "эркаклар" аёлни истаган кўйига соляпти.


Аёллари уриб, сўйиб ўлдирилишини эркак ғурури, ор-номуси деб оқлаб бериладиганлар жамиятида қизимнинг келажагидан қўрқиб яшайман.

Жамиятнинг кундан-кунга радикаллиги ошиб бораётгани эса хавотирга яна хавотир қўшади...


Аёллар хуқуқи масаласи долзарб муаммо сифатида кўрилмаса, яқин орада "ўзбек аёли" деганда бутун дунё кўз олдида кўзи кўкарган, бўйнидан қон оқаётган портрет шаклланади. Уже шаклланиб бўляпти...

Иқбол Эркин