Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

5 та сохани 5 га! Кечаги Президент маърузаси нимаси билан фа | ДЕПУТАТ ОЛИМ СУЛАЙМАНОВ

5 та сохани 5 га!

Кечаги Президент маърузаси нимаси билан фарқ қилади? Ундаги масалалар доим айтиб келинардику.

Гап шундаки юртимизда муаммо кўп, унинг ечими учун имконият кам. Ўзимизни қанча ўққа-чўққа урмайлик, чегараланган имконият билан масалани охирига етказа олмаймиз. Ишларимиз натижаси чала чулпадек бўлиб қолаверади.

Бунинг ечим қандай деган саволга кеча Президент жавоб берди.

У 5 та сохани устувор қилиб ажратиб, хозирги бор имконият билан, шу 5 та сохани 5 га бажармиз, уни устига ўтириб олиб, ёйилиб кетмасдан ишлаймиз демоқчи бўляпти.

Нега айнан шу 5 та соха?

Таълим ривожланса билимлилар кўпаяди. Билимлилар юрти хеч қачон қолоқ бўлмайди.

Бизнес ортидан одамлар, жамият бой бўлади. Камбағаллик қисқаради. Бойлари кўп юртда турли сохалар, сервис хизматлар, умуман яхши ҳаётга интилиш кучаяди ва барпо бўлади.

Бизнесменлар хуқуқларини шахслар эмас қонун, одил суд ҳимоя қила олса, улар пулини четга олиб чиқиб кетмайди, четдан кирадиган инвесторлар сони ҳам шунга қараб кўпаяди, чунки уларда ҳам ишонч бўлади. Аслида ҳамма муаммонинг ечими бу одил суд. Суд кучли бўлса оддий айтганда таълимда ҳам, бизнесда ҳам, медицинада ҳам, сувда ҳам умуман ҳамма соҳада "беспредел" кам бўлади. Ҳамма ўзини ўрнини билиб юради. Эртага сув қуриб қолса ислоҳотлар ҳам кўнгилга сиғмайди. Хозир сув камайиши тезлашган. Яқин йилларда айрим худудлар чўлга айланиб, қурғоқчилик кучайиб кетиши хавфи ортиб боряпти. Медицина муҳимлигинику гапирмаса ҳам бўлади. У ердаги коррупция ва сифатсиз хизматга ҳар биримиз доим тўқнаш келамиз.

PS: Бир сўз билан айтганда, айнан шу 5 та сохани 5 га бажара олишимиз шарт.