Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” Бугун Ватанимиз ўз э | ДЕПУТАТ ОЛИМ СУЛАЙМАНОВ

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”

Бугун Ватанимиз ўз эркини, ўз тақдирини ўз ҳал қилиш ҳуқуқини қўлга киритганига 31 йил тўлди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида нишонланаётган бу йилги истиқлол тантаналари ҳар қачонгидан шукуҳли ва юқори савияда ўтказилмоқда. Чунки эрксевар, меҳнаткаш, тинчлик ва осойишталикни қадрловчи, меҳр-саховатли, бағрикенг халқимизга шундай байрамлар ярашади.

Таъкидлаш лозим, мамлакатимиз сўнгги йилларда халқимиз манфаати йўлида муҳим ва самарали ўзгаришларга юз тутди. “Янги Ўзбекистон”, “Инсон қадри учун” тушунчалари, одамларни эртага эмас, бугун ҳам рози қилишдек эзгу мақсадларимиз реал воқейликка айланди.

Одамларнинг юртимиз келажагига бўлган дахлдорлик ҳисси янада ортиб, амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон билан боғлиқ воқейликка ҳеч ким бефарқ эмас.

Халқ вакили сифатида депутатларга бўлган ишонч, масъулият ҳам ортиб бормоқда ва бу ҳақдаги янги нормалар қонунларимизда, янгиланаётган Конституциямизда акс эттирилмоқда. Демак, маҳаллага, одамлар орасига кириб, аввало уларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал қилиш чораларини янада кучайтиришимиз лозим. Бунинг учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Аксинча, имкониятлар кенгаймоқда, шарт-шароитлар яратилмоқда. Кўп бора таъкидлаганимиздек, Ватан учун, халқимиз учун, фарзандларимиз келажаги учун ҳақиқий ишлайдиган давр келди.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Олим Сулайманов
“УзЛиДеП” партияси депутати:

Халк Депутати Олим Сулайманов Ютуб каналига Подписатся килинг! Телефон номери шу ерда!


https://www.youtube.com/channel/UCHkOkWYqWV6Tej4WB5vtstQ