Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Расмий_маълумот Навоий гипермаркетда бобо ва навера эскалато | 🌍 SOQOV....ГЛУХОЙ🌍

#Расмий_маълумот

Навоий гипермаркетда бобо ва навера эскалатордан эҳтиётсизлик сабабли қулаб тушгани ҳақида тарқалган видеога нисбатан расмий жавоб берилди.

Ҳодиса кеча, 18 февраль куни соат 20:30ларда содир бўлган. Кармана туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган Ш.Т. 3 ёшли набираси А.С. билан Навоий шаҳридаги «Янги ҳаёт» савдо мажмуасига борган. Улар савдо мажмуасининг 5 ва 4-қават оралиғидаги эскалаторда мувозанатни йўқотиб, 1-қаватга тушиб кетган. Фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олган А.С. эса вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@nellon