2022-08-16 20:56:19
БОЛАЛАР МИЛЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ
КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА (РЕЗИДЕНТУРАГА)
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИБолалар миллий тиббиёт маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 200-сонли буйруғига асосан 2022-2023 ўқув йили учун клиник орлинатура (резидентлик) га қабул бошланганлигини эълон қилади.
Клиник ординатурада ўқитишнинг мақсади соғлиқни сақлаш идоралари ва муассасаларида ёки хусусий амалиётда мустақил ишлаш учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдир.
Клиник ординатура талабаларининг асосий вазифалари:
тиббиёт фанларининг услубий, клиник ва тиббий-ижтимоий асосларини чуқур ўрганиш;
мустақил касбий фаолият кўникма ва малакаларини шакллантиришдир.
Клиник ординатурада ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Таълим дастурига мувофиқ амалга оширилади ва 2 йил давом этади. Дастур назарий ва амалий жиҳатларни ўз ичига олади.
Клиник ординатурада ўқиш учун мутахассисликлар рўйхати:
Клиник ординатура ихтисослигининг номи Малака номи:
Шифокор - болалар жарроҳи
Шифокор - педиатр
Клиник ординатура (резидентура) учун ҳужжатларни қабул қилиш, қабул эълон қилинган кундан бошлаб 2022 йил 21 августгача онлайин ва офлайин тарзда амалга оширилади.
Ҳужжатлар @qabulordinatura2022
телеграмм канал орқали сканерланган шаклда PDF форматида қабул қилинади.
Сўров учун телефонлар:
(91)163-28-19; (97)109-84-84
Cаll-марказнинг иш вақти:
Душанбадан шанбагача - 9:00 дан 18:00 гача;Клиник ординатурага (резидентлик) кириш имтиҳонлари мутахассислик фанлари бўйича оғзаки ва тест синовлари шаклларида 24.08-31.08.2022йй. оралиғида ўтказилади.
Клиник ординатурага қабул қилиш учун ҳужжатларнинг рўйхати: БМТМ директори проф. А.М.Шарипов номига ариза
Паспортнинг асл нусхаси ва уни рўйхатдан ўтказиш билан нусхаси
Диплом ва дипломга Илова (асл нусхаси)
Соғлик ҳолати тўғрисидаги маълумотнома (№ 086 / У)
Қонунга мувофиқ таълим олиш учун имтиёзли фойдаланиш тўғрисидаги ҳужжат (давлат мукофотлари, чет тилини билиш даражалари тўғрисидаги сертификатлар ва бошқалар)
4 та фотосурат (3х4)
1 та скорошивател, 2 та конверт.
КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА КИРИШ УЧУН БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА БИР НЕЧТА МУАССАСАДА ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон Қарорининг 2-иловаси 16-пункт) 319-сон қарор.
2.9K viewsedited 17:56