Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​Al Qasimia University га қабул очилди! Бу ўқишда, мен билан | Bobir Akilkhanov IT Academy💻✅🇺🇿

​Al Qasimia University га қабул очилди!

Бу ўқишда, мен билан Team университетида бирга ўқиган дўстим тахсил олади. У юритаётган каналда, ўқишига қабул очилганлигини ўқиб қолиб, сизлар билан бўлишмай туролмадим. Шароитлар билан танишиб чиқиб, ўзимни хам ўқишга топширгим келиб қолди-ку, лекин ўз юртимда ўқишни давом этирганим маъқул деб ўйлаб қолдим, чунки ишим хам шу ерда жойлашган. Сизларга эса, бу ўқишга хеч бўлмаса топшириб кўришни тавсия қиламан. Бундай имтиёзли ўқишни энди кўришим. Пастда ўқиш хақида қисқача маълумотларни ёзиб қолдираман.

Факультетлар:
• Шарият ва Исломшунослик (Араб тили)
• Санъат ва Гуманитар фанлар (Араб тили)
• Иқтисодиёт ва Бошқарув факультети (Инглиз тили)
• Коммуникация/Алоқа (Инглиз тили)
• Муқаддас Қуръон (Араб тили)

Афзалликлари:
• Ўқиш бепул
• Ётоқхона бепул
• 3 махал овқат
• 270-410$ ойлик стипендия
• Бепул виза

Саволларингизни бот орқали ёзиб қолдиришингиз мумкин: @DubaiContactbot

Янгиликлардан бохабар бўлиш учун каналга обуна бўлинг: @Dubai_inside