Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Islomiy kitob va dasturlar

Логотип телеграм канала @myislambook — Islomiy kitob va dasturlar I
Логотип телеграм канала @myislambook — Islomiy kitob va dasturlar
Адрес канала: @myislambook
Категории: Без категории
Язык: Русский
Количество подписчиков: 20
Описание канала:

Ilmning ofati - esdan chiqarmoqlik va ilmga rag'bati bo'lmagan kishilarga o'rgatish esa uni zoe qilmoqlikdir (Hadisdan)
Tavsiya qilaman:
https://t.me/ibratuchunhikoyalar
https://t.me/chiroyliduolar
https://t.me/yunus_emro_rasmiy_kanal

Рейтинги и Отзывы

2.50

2 отзыва

Оценить канал myislambook и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

1

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения

2021-06-10 07:17:22
УМАР ИБН ХАТТОБНИ ЙИҒЛАТГАН ДУО.

Ҳазрати Умар бир куни Пайғамбаримиз саллалоху алайхи васалламнинг Муборак қабрларини зиёрат қилади. Равзаи шариф ёнида бир бадавийнинг дуо қилётганини кўради ва орқасига ўтиб дуосини эшитади.

Бадавий шундай дуо қиларди:

- “Ё Роббим, бу Сенинг Ҳабибинг, мен ҳам қулингман. Шайтон эса душманинг. Агар мени мағфират қилсанг Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади.
Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади.
Роббим, Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни ҳам севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, Карами кенг, Марҳамати чексиз Мехрибон Зотсан.
Роббим, Араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида қулини озод қилиш урфи бор. Мана Оламларга Раҳмат бўлган зот вафот этди. Қабри олдида мен турибман. Мени жаҳаннамдан озод қил”.

Буларни эшитиб турган Ҳазрати Умар овозининг борича:
- “Ё Роббим, бу бадавий сўраётган нарсани мен ҳам истайман” - деб соқоллари хўл бўлгунча йиғладилар.
154 views04:17
Открыть/Комментировать
2021-06-09 18:52:25
Agar siz:

— To'g'ri va qoidalarga rioya qilib Qur'on o'qishni xohlasangiz;

— Kun davomida kayfiyatingizni turli qiroatlar bilan xushnud etgingiz kelsa;

— Ayman Suwayd, Luhaydan, Mishary Afasy, Qotamiy kabi sara qorilarning muxlisi bo'lsangiz, @oyat_bot aynan siz uchun.


@oyat_bot qalblarni xushnud etuvchi bot. Siz start berasiz, bot sizga eng yaxshisini taklif etadi

Hoziroq start bering: @oyat_bot
88 views15:52
Открыть/Комментировать
2021-05-31 18:56:51
91 views15:56
Открыть/Комментировать
2021-05-31 18:51:39 #МУСИҚА.....
(Охиргача Ӯқинг)

Улар: "Мусиқа билан қалб кенгаяди", дейишади.

Биз айтамиз: "Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". ("Тоҳа" сураси, 124-оят).

Улар: "Биз мусиқа таъсирига тушмаймиз", дейишади.

Биз айтамиз: "Сув экинни ўсдирганидек мусиқа қалбда нифоқни ўсдиради". (Абдуллоҳ ибн Масъуднинг сўзи)

Улар "Биз фақат дам олиш учун эшитамиз", дейишади.

Биз айтамиз: "Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!" ("Мўминун" сураси, 115-оят).

Улар: "Мусиқа эшитиб, қалбимиз хотиржам бўлади", дейишади.

Биз айтамиз: "Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз". ("Исро" сураси, 82-оят).

Улар: "Биз Қуръонни ташлаб қўймаймиз, шунчаки мусиқани яхши кўрамиз, холос", дейишади.

Биз айтамиз: "Қалбда бир вақтнинг ўзида Қуръон ва мусиқа севгиси жамланмайди". (Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳнинг сўзи).

Улар: "Лекин биз бу иккисини жамладик-ку!" - дейишади.

Биз айтамиз: "Сиз нимага кўпроқ амал қилсангиз, қалбингизда ўша қолади. Агар Қуръонга кўпроқ амал қилсангиз, мусиқа қалбингиздан чиқиб кетади ва Қуръон қолади. Акс ҳолда тескариси бўлади".

Эй Аллоҳ! Қуръонни қалбимизнинг баҳори қилгин!
88 views15:51
Открыть/Комментировать
2021-05-29 20:50:05
74 views17:50
Открыть/Комментировать
2021-05-18 16:48:01 #Биласизми?

Расулуллоҳ (ﷺ) ҳақларида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1. Расулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар.

2. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

3. Расулуллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4. Расулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

5. Расулуллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6. Расулуллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

7. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

8. Расулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9. Расулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

10. Расулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

12. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

14. Расулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15. Расулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.

16. Расулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17. Расулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

18. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19. Расулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

20. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш ҳаром қилинган (Нур-63).

21. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

22. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

23. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

24. Вафот эткан бандадан қабрда Расулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25. Расулуллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

26. Расулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

27. Расулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

28. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

29. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

30. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31. Расулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.

32. Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33. Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34. Расулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

35. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг “Икки олам сарвари“ китобидан.
162 views13:48
Открыть/Комментировать
2021-05-16 08:22:13 #Мулоҳаза

Муаллим ва ўқувчи
(3 ва 2 ҳақида ибратли сабоқ)

Муаллимлардан бири ўқувчисидан сўради:
- Қани, айт-чи, 3 билан 2 нима бўлади?

Шунда ўқувчи: -Нимага нисбатан, устоз?
Бу – ҳолатга қараб ўзгариб туради, - деб жавоб берибди. Муаллим:
- Яъни, қандай? -деб савол ташлабди. Ўқувчи:
-Масалан: 3 дан 2 ни олсак 1 қолади. Бу – Аллоҳнинг Бирлигига далолатдир.
Агар 3 га 2 ни қўшсак, 5 бўлади. Бу –Исломнинг 5 шарти, ёҳуд 5 вақт намоз деган сўз.
Шом 3 ракат фарз ва 2 ракат суннатдан иборатдир.
Агар 3 ни 2 га кўпайтирсак, натижа 6 бўлади. Бу – иймоннинг 6 шартига ишоратдир. Йўқ, агар 3 ва 2 сонларини кетма-кет ўқисак, унда 32 бўлади. Бу – Исломнинг энг асосий 32 та фарзини ифодалайди. Бундан ташқари, Қуръони Каримнинг 32-сураси Сажда сурасидир. Бу – фақат Аллоҳга сажда қилишимизни яна бир бор ёдга солади. Бундан ташқари, 32 сони – Аллоҳнинг бизга берган неъматларидан бири бўлмиш –тишларимиз сонидир. Ушбу неъматга ҳам ҳадсиз-ҳисобсиз шукр қилишлигимиз зарурлигини билдиради. Энди, 3 ва 2 эмас, балки 2 ва 3 сонлари кетма-кет келса, 23 бўлади. Бу – Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг роппа-роса 23 йиллик пайғамбарлик даврини ифодалайди. Сиз буларнинг қайси бирини сўрагандингиз, устоз? Шояд, 3 ва 2 сонларини қўшмай, алоҳида- алоҳида сўраётган бўлсангиз, унда 3 – ғуслнинг фарзи, 2 эса – елкамиздаги яхши ва ёмон амалимизни барчасини қолдирмай ёзиб турувчи (ъатид ва роқийб) 2 фаришталардир...

Яқинларингизга ҳам улашинг, улар ҳам билиб олишсин
74 views05:22
Открыть/Комментировать
2021-05-11 21:05:58 Рамазонда ифторга чақирган поп...
(ниҳоятда ибратли воқеа)

Германияда Рамазон ойида поп уйига бир фабрикада ишлайдиган турк ишчиларни ифторликка чақиради. Баъзи ишчилар узрли бўлгани учун қабул этмадилар, баъзилари попни ҳафа қилмаслик учун даъватни қабул этдилар.

Ифтор вақти меҳмонларни поп қўлида Қурони Карим билан кутиб олади, меҳмонларнинг ёнига келиб:
- Мен Қурон эшитишдан катта завқ оламан, бирингиз ўқисангиз, мен тингласам, - деди.

Поп Қурони Каримни стол устига қўйиб ошхона томон юрди. Бу орада ўртага совуқ сукунат чўкди. Ҳамма бир-бирига умид билан боқарди, аммо ҳеч ким Қурон ўқишни билмас эди.
Ораларидан бири:
- Эй, ичимизда биронтамиз "Фотиҳа"ни билармиз, Қуронни очиб, "Фотиҳа"ни ёддан ўқийверсин, поп қаердан биларди буни, - деди.

Улардан бири Қуронни ўртасидан очиб, Фотиҳани ўқий бошлади. Шу аснода поп хонага кираркан, қараса Қуръон ўқиш бошланибди, кўрдики китобнинг ўртасидан очилган, яқин келиб:
- Бир дақиқа, сен Қурон ўқимаяпсан, чунки ўқиётганинг у сура Қуръоннинг бошида, - деди-да, сўзида давом этди. - Аслида мен сизларни бу ерга нимага чақирдим, қандайки олти аср адолат-да дунёда ҳукм юритган Усмонлининг неваралари бугун бизга хизматкор ҳолига тушди, саволи қийнар эди, саволимга жавобни сизлардан олдим, раҳмат. Сизнинг аждодингиз Усмонли динига мустаҳкам боғлиқлигидан дунёга ҳукмдор бўлди. Сизлар эса Қурондан ўзоқлашдингиз ва бугун хизматкор ҳолига тушдингиз...

P.S.:
Бугунги хорлигимиз сабабини ўйлаб кўриш вақти етгандир...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
89 views18:05
Открыть/Комментировать
2021-05-08 21:31:26
88 views18:31
Открыть/Комментировать
2021-04-29 10:08:42
Ramazon muborak bo'lsin!
186 views07:08
Открыть/Комментировать