2021-05-02 02:21:50
#hadis #ramazon
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мусулмонни сўкиш (сўккан одамнинг) ҳалокат жари ёқасига келганини англатади”, дедилар”.
Баззор ривоят қилган.
Жарнинг ёқасига келгандан сўнг унга тушиб кетиш ҳеч нарса бўлмай қолади. Демак, сўкишга эътибор бермай, “Сўкса нима бўпти”, дейиш мутлақо нотўғри ишдир.
Хусусан сўкишни кўп ишлатадиган одамлар катта гуноҳларга сабаб бўладилар. Улар олий илм даргоҳларини битирган, катта мансабларни эгаллаган, яхши кийиниб, яхши яшаётган бўлишлари ҳам мумкин.
Модомики, ичларида яхшиликка амал қилдирувчи куч йўқ экан, ўзларининг сўзларини тузатолмас эканлар, ким бўлишларидан қатъи назар, фосиқ бўладилар, маданиятсиз, тубан инсон ҳисобланадилар.
Ўзаро муомалада биринчи бўлиб сўккан одам катта маънавий жиноят қилган бўлади. Орадаги ҳурмат ва иззат, ўзаро тушуниш пардасини йиртган, ёмонликка йўл очган бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Руҳий тарбия” китобидан
673 views23:21