Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Маҳрга Ҳажга олиб боришни сўраш жоизми? Ассалому алайкум ва | hqvqnq

Маҳрга Ҳажга олиб боришни сўраш жоизми?

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Авваламбор бизнинг саволларимизга жавоб бераётганингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шундан иборатки, бир танишим бўлажак турмуш ўртоғидан маҳр сифатида ота-онаси ва қайнона-қайнотаси номидан муборак Ҳаж сафарига ариза топшириб, харажатларни қоплаб беришини сўрамоқчи. Агар бўлажак куёвнинг қурби етса. Шундай қилса бўладими? Ёки маҳр учун бошқа нарса сўраши жоизми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Маҳрга мулк бўладиган нарса сўраш керак. Умра мулк бўладиган нарса эмас. Шунинг учун буни маҳрга сўраш жоиз эмас. Фалон сўм, доллар ёки тилло кумиш каби нарсаларни сўрашингиз мумкин. Маҳр сўрашдан асло хижолат бўлманг, бу Аллоҳ келинларга тайин қилиб берган ҳақдир. Ғаши келадиганлар ҳижолат бўлсин.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб