Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Машина — 120 миллион сўм Бензин — 14 миллион сўм Машинани ювиш | 📱MobInfo.uz

Машина — 120 миллион сўм
Бензин — 14 миллион сўм
Машинани ювиш — 2 миллион сўм
Машинани ўзига харажатлар — 2 450 000 Сўм
Жарималар — 2 750 000 Сўм
Паркинг — 840 000 Сўм
Тонировка — 3 100 000 Сўм
Умумий: 145 140 000 Сўм
Машина нархини ҳисобга олмаса 25 140 000 Сўм

Бир дўстимиз бир йилда машина олгандан бери шунча харажат қилибди. Буларнинг ҳаммаси транспорт учун. Транспорт одамларга бир манзилдан иккинчи манзилга етиб бориш имконини берадиган оддий восита.

Лекин, ўзингга қанча инвестиция қилдинг, нечта китоб сотиб олдинг, нечта тренингга қатнашдинг, тил ўргандингми, қаерларга саёҳат қилдинг деган саволларга сўнгги бир йил учун дўстимиз тайинли жавоб беролмади.

Энг яхши инвестиция бу ўзингизга қилинган инвестициядир. Бугун сиз ўзингизга қилаётган инвестициялар сизнинг келажагингизни чизади. Хўш, сиз охирги бир йилда ўзингизга қанча инвестиция қилдингиз? Инвестицияни нималарга харажат қилдингиз?