Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​​Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. ☆Дилларга оз | Жиззах Мобил Савдо

​​Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

☆Дилларга озор етказиб қўйманг!☆

Етимдан «ота-онанг қандай вафот этганлар?» деб сўраманг.
Фарзандидан жудо бўлган ота-оналардан «фарзандингиз қандай вафот этган?» деб сўраманг.
Ишсиз одамдан «сиз нима учун ишламайсиз?» деб одамлар орасида сўраманг.
Фақирга «сизга қанча пул керак?», деб сўрамасдан кўнглингиздан чиқариб бераверинг. Чунки фақирда ҳам ўзига яраша ғурури бор. Бир кун келиб кўз-кўзга қайта тушиши мумкунлигини ҳам унутмайлик.
Турмушга чиқмаган қиздан «ёшингиз нечада ёки совчилар келаяптими?» деб асло сўраманг.
Фарзанди йўқ аёлга «фарзандингиз йўқмиди?» деб айта кўрманг.
Бирон бир кишини юзида чандиқ ёки битган яранинг изини кўриб қолсангиз бунинг сабабини сўраманг. Чунки юз инсоннинг нозик ерлардан бири ҳисобланиб, у ҳар қанча яширишга уринмасин бунинг иложиси йўқдир.
Меҳмондан нима танаввул этишини ёки ичишини сўраманг. Чунки сўраб унинг бу истагидан маҳрум этиб қўйишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун, сўрамасдан меҳмонингизга борингизни тақдим этаверинг.
Кимларнидир кулгуси ва роҳатини деб дўстингизни мазаҳ килиш ҳаёлингизга ҳам келмасин. Чунки бу дўстингизга жуда ҳам оғир ботади.

Ҳар дойим ўзингизни шу инсонлар қаторига қўйиб, уларнинг ҳиссиёти билан яшашга уриниб кўринг!

Кун ҳикмати
Сенга озор берадиган нарсадан четда бўл.Ўзинг учун шундай солиҳ дўст танлагинки, бундай дўст камдан-кам учрайдиган бўлсин. Ишингни Аллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳат қил!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

@MobilSavdo1