Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​#ҲАЙИТЛИК Яқинда ЎҒИЛ уйлаган ХОНИМЛАР ва ЖАНОБЛАР !!! Ҳаде | Men Ham Namoz Oqiyman

​#ҲАЙИТЛИК

Яқинда ЎҒИЛ уйлаган ХОНИМЛАР ва ЖАНОБЛАР !!!

Ҳадемай Ҳайит байрами.

КЕЛИН томондан келадиган ҲАЙИТЛИК дастурхонини келишини кутиб, тишларингни чархлаб, иштаҳани тоблашни бошлаб юбордиларингми?

Ўша дастурхонларда келган таомларни сўлакларингни оқизиб еб турганларингда , ичларингга таом эмас, ОЛОВ кираётганини ҳеч ўйлаб кўрганмисизлар ?!

Чунки, ўша дастурхонларни, келин томон ҳеч вақти хурсанд бўлиб, рози бўлиб жўнатмайди. Кафолат 100 %

Агар виждонларинг бор бўлса , иймондан асар бўлса, ҲОЗИР айни пайти. Келин томонга айтиб, ДАСТУРХОН жўнатмасликларини қаттиқ тайинланглар.

Келин томонда сизларни жиғилдонларингни тўлдириш мажбурияти йўқ!!!

П.С. Бирор марта келин томонга сизлар хам, ЯХШИ ҚИЗ ўстирганларинг учун деб сизлар хам ҳеч йўқ тўртта нон жўнатганларингни эслай оласизларми?
Албатта йўқ!
Ҳеч йўқ қуруқ РАҲМАТНИ хам қизғанасизлар.

(Иложи бўлса канал гуруҳларга ҳам улашинглар. Чунки кўп қайноналар ТЕЛЕГРАМДА ўтиради.
Кошки инсоф - виждони уйғонса )

Хуршид Эркин

анба ➤ ISLOM_YULDUZI

@sunnatnitiklaymiz