Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Грузиядан ташриф буюрган онкожарроҳ, American Hospital Tbilisi | Сеть клиник Medion





Грузиядан ташриф буюрган онкожарроҳ, American Hospital Tbilisi тиббиёт марказининг онкология ва жарроҳлик бўлими бошлиғи - Илья Давидович Гоцадзе Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бепул консультациялар ўтказади!

Консультациялар август ойининг охири - сентябр ойининг бошларига режалаштирилган.

Самарқанд шаҳрида режалаштирилган бепул консультациялар - Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида бўлиб ўтади.

Илья Давидович Тошкент, Самарканд, Навои шаҳарларида 400 дан ортиқ бепул консультацияларни ўтказган, ҳамда хавфли ва ҳавфсиз ўсмаларни олиб ташлаш каби бир қатор мураккаб операцияларни саратонга чалинган беморларга кечиктириб бўлмайдиган жарроҳлик ёрдамини кўрсатган.

Онкожарроҳлик соҳасининг етакчи мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори, академик Илья Давидович Гоцадзе билан 4 ойлик самарали ҳамкорлик давомида биз жаррохлик амалиёти қилинмайдиган, ҳатто чет эл клиникаларида ҳам даволашда рад этилган кўплаб беморларга ёрдам беришга муваффақ бўлдик.

Доктор Гоцадзе йўғон ва тўғри ичакларда катта кесмалар ва жарроҳлик амалиётидан кейин узоқ тикланишни талаб этмайдиган лапароскопик операцияларни амалга оширишда улкан тажрибага эга.

Илья Давидович Россияда жойлашган Н. Н. Блохин номидаги энг йирик Онкология марказининг битирувчиси, ҳозирги замон машҳур онкожарроҳи ва академики - Михаил Иванович Давыдов бўлимида ўқиган ва ишлаган.

Устувор йўналишлар:
Йўғон ва тўғри ичакларнинг хавфли ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш
Ошқозон ва қизилўнгачнинг хавфли ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш
Жигар ва ошқозон ости безининг хавфли ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш
Ўпканинг хавфли ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш
Қорин парда орқа (ретроперитонеал) бўшлиғи ва буйракнинг асоратланган ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш

Бепул консультацияга ёзилиш учун бемор ФИШ, телефон рақами, ва барча мавжуд тадқиқот натижаларини oncosurgeon@medion.uz электрон почтасига юборишингизни ёки 1223 (фақат Тошкент ш. яшовчилар учун), +998 78 140 00 10 (барча вилоятлар учун) рақамларига қўнғирок қилишингизни сўраймиз.

Истироҳат кўчаси, 258
Абдулла Қодирий кўчаси, 39/1
Г.Самарканд. Улица Амир Шох Мурод 86,

FB | Instagram | Сайт | YouTube