Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Азиз беморлар, кўпгина МДҲ мамлакатларида маҳорат дарсларини ў | Сеть клиник Medion

Азиз беморлар, кўпгина МДҲ мамлакатларида маҳорат дарсларини ўтказувчи грузиялик таниқли онкожарроҳ Илья Давидович Гоцадзе Тошкент шаҳрида 100 дан ортиқ бепул маслаҳатларни, ҳамда хавфли ўсмаларни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик операцияларини ўтказди.

Онкология - мураккаб касаллик, лекин кўплаб касалланган беморларда уни енгиш учун ҳақиқий имконият мавжуд.

Ёрдам кўрсатишнинг замонавий алгоритмларидан фойдаланган ҳолда тўғри даволаш стратегиясини танлаш, энг муҳими эса, нафақат ҳаётни узайтириш, балки уни сақлаб қолиш учун ўз вақтида ёрдам бера оладиган, ўз сохасининг мутахассис қўл остида бўлиш жуда муҳимдир.

Устувор йўналишлар:

Йўғон ва тўғри ичакларнинг хавфли ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш
Ошқозон ва қизилўнгачнинг хавфли ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш
Жигар ва ошқозон ости безининг хавфли ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш
Ўпканинг хавфли ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш
Қорин парда орқа (ретроперитонеал) бўшлиғи ва буйракнинг асоратланган ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш

Консультацияга ёзилиш 1223 ёки 78 140 00 10 рақамлари орқали амалга оширилади.

Истироҳат кўчаси, 258