Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Азиз беморлар, Medion Family Hospital клиникаси Грузия ва МДҲ | Сеть клиник Medion

Азиз беморлар, Medion Family Hospital клиникаси Грузия ва МДҲ мамлакатларининг энг машҳур онкожарроҳларидан бири бўлиб келаётган, тиббиёт фанлари доктори, академик Гоцадзе Илья Давидович билан ҳамкорликни бошлаганимизни мамнуният билан маълум қиламиз.

Бепул консультациялар 16, 17, 18 май кунлари ўтказилади.

Устувор йўналишлар:

Йўғон ва тўғри ичакларнинг хавфли ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш
Ошқозон ва қизилўнгачнинг хавфли ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш
Жигар ва ошқозон ости безининг хавфли ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш
Ўпканинг хавфли ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш
Қорин парда орқа (ретроперитонеал) бўшлиғи ва буйракнинг асоратланган ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш

Доктор Гоцадзе онкология соҳасида 19 йилдан ортиқ тажрибага эга.

Н. Н. Блохин номидаги Россиянинг энг йирик онкология илмий марказининг мактабини битирган, ҳозирги замон машҳур онкожарроҳ ва академик - Михаил Иванович Давыдов бўлимида ўқиб ишлаган.

Илья Давидович Гоцадзе - Собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларида хавфли ўсмаларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг замонавий ва илғор усулларини жорий қилиш бўйича ноёб тажрибага эга ва ўз соҳасида обрў-эътибор қозонган.

Доктор Гоцадзе касбий таълимини узлуксиз давом эттирмоқда, Америка ва Европанинг етакчи онкологик клиникаларида кўплаб амалиётларни ўтаган.

Шунингдек, турли маҳорат дарсларни ўтқазиш ва ўқитувчилик фаолияти билан шуғунланиш орқали ўзининг улкан тажрибасини ёш мутахассислар билан улашмоқда.

Консультацияга ёзилиш 1223 ёки 78 140 00 10 рақамлари орқали амалга оширилади.

Истироҳат кўчаси, 258

FB | Instagram | Сайт