Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Тиш шифокор кўригига тез-тез ташриф буюрасизми? Кўплаб болалар | Сеть клиник Medion

Тиш шифокор кўригига тез-тез ташриф буюрасизми?
Кўплаб болалар, ҳатто катталар ҳам даволаниш жараёнларидан қўрқишади.

Тиш олдириш, протезлаш, чуқур кариесларни даволаш ва кўп вақтни талаб қиладиган бошқа машаққатли даволаниш жараёнлари дентофоблар учун шубҳасиз қийноққа айланади.

Ваҳима, қўрқув ва ноқулайлик ҳиссларини олдини олиш учун, Medion Dental Care клиникаси беморнинг хоҳишига кўра, медикаментоз (дори-дармонли) уйқу остида тишларни даволашни амалга оширади.

Cтоматологик муолажалар вақтида умумий тинчлантириш бемор "сезмаслиги"ни таъминлайди ва ҳеч қандай қўрқувни ҳис қилмасдан чиройли соғлом табассумга эга бўлиш имконини яратади.

Медикаментоз уйқу пайтида анестезиология, реаниматология бўлимлар бошлиғи -Батманов Артем Леонидович беморнинг соғлиғи ва уйқунинг чуқурлигини диққат билан кузатиб боради.

Medion Dental Care клиникасининг чет элда катта тажриба ва амалиётга эга бўлган юқори малакали мутахассислари жамоаси қулай ва сифатли даволанишингизни таъминлайди.

1223 ва 78 140 00 10
Лабзак мавзеси, Зулфияхонум кўчаси, 18

FB | Instagram | Сайт