Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Қилаётган ниятларингизни таҳлил қилинг! Коинот бир маромда о | USU Психология Маркази

Қилаётган ниятларингизни таҳлил қилинг!

Коинот бир маромда оқувчи дарёга ўхшайди. У сизнинг бахтли ёки қайғуга ботишингиз, сиз яхши одам ёки ёмон одам бўлишингиздан қатъий назар ўз ўзани бўйлаб оқаверади. Шунчаки оқади, вассалом...

Кимдир ғам-қайғуга ботиб, кимдир эса ҳаётдан завқланиш учун шу дарёнинг қошига келади, лекин ДАРЁнинг сизу биз билан умуман иши йўқ.

Биз бу дарёнинг сувида мириқиб чўмилишимиз ҳам, унга чўкиб кетишимиз ҳам мумкин. Дарё учун бунинг ҳам фарқи йўқ. У ўз йўриғида оқаверади, негаки у холис ва беқарор.

Ҳаёт ҳам шундай: у бизни қўллаб-қувватлаши ҳам, нобуд қилиши ҳам мумкин. Натижа ва оқибат ҳаёт қонунларини нечоғлик билиб, уларга нечоғлик амал қила олишимизга боғлиқ холос.

Дарёнинг сероб сувидан баҳраманд бўлиш ҳар кимнинг истагига боғлиқ. Бизнинг тафаккуримиз, ғояларимиз, эътиқодимиз ва қадриятларимиз тизими бу сувдан қанчалик фойдалана олишимизни белгилайди.

Шундай экан, ҳаётда, атрофингизда бўлаётган турли ҳодисалар ёки муаммолар ечимини атрофдан, ўзгалардан қидирманг! Ўзингиздан, ўзлигингиздан қидиринг!

Қилаётган ниятларингизни таҳлил қилинг! Ҳаёт дарё — имконият. Хўш, Яратганнинг ҳаёт орқали берган имкониятларидан қай даражада фойдалана оляпмиз?

t.me/mazmun_psixologiya