Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бир киши ўғлини Шайх ҳазратларига ўхшасин, олим бўлсин, зокир | 𝓜𝓪𝓿𝓱𝓲𝔂𝓭 | otviz

Бир киши ўғлини Шайх ҳазратларига ўхшасин, олим бўлсин, зокир ва зийрак бўлсин, деб исмини Муҳаммад Содиқ деб қўйган экан. Лекин афсуски бунинг акси бўлиб чиққан - Болакайнинг исми Муҳаммад Содиқ бўлсада, хулқи ёмон, бетарбия ва жуда шўх бола бўлиб ўсди. Бир куни яхши ниятли ота Шайх ҳазратлари билан бир маросимда учрашиб қолиб, ичидаги саволини йўллайди:“Сизга ўхшасин деб ўғлимнинг исмини Муҳаммад Содиқ қўйгандим, лекин акси бўлди, сизга ўхшамади. Сабабини топа олмаяпман...“
Шайх ҳазратларининг жавоби чиройли бўлди:“Ўғли Муҳаммад Содиқ бўлгандан кейин, отаси Муҳаммад Юсуф бўлиши керак-да..." деган эканлар...))

https://t.me/mavhiyd_otviz