Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Караоке от UzTiliGram! Равшан Собиров & Сетора гуруҳи - Хай | UzTiliGram - Учу узбекский

Караоке от UzTiliGram!



Равшан Собиров & Сетора гуруҳи - Хайр, мактабим


Баҳорнинг сўнгги кунлари,
Тугар болалик чоғлари.
Жаранглайди сўнгги қўнғироқ,
Хайр мактабим,
Хайр дўстларим, шўхлигим.

Афсус, афсус эндигина
Қадрингга мен етганимда,
Мен бағрингдан учиб кетаман,
Янги ҳаётга.
Оқ йўл тилайсан сен бизга.


Хайр мактабим, хайр шўхлигим,
Биринчи севгим хайр, хайр дўстларим. (х2)


Ишонмасдим неча йиллар
Қалбимдаги туйғуларга,
Фақат бугун мен шуни билдим,
Қанчалик, жоним,
Сен кераклигинг менга.

Ёдимда сен ёзган мактуб,
Беғубор севги изҳори.
Қайтгим келар ўша кунларга,
Болалигимга,
Сен билан бирга мактабга.


Хайр мактабим, хайр шўхлигим,
Биринчи севгим хайр, хайр дўстларим. (х4)

Хайр мактабим…




Перевод песни смотрите в комментариях.

#караоке

@learn_uzbek