Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Караоке от UzTiliGram! Dj Piligrim - Кўр бўлсин. Кўр бўлс | UzTiliGram - Учу узбекский

Караоке от UzTiliGram!



Dj Piligrim - Кўр бўлсин.


Кўр бўлсин менинг кўзларим,
Сенинг шаҳло кўзларингни мен кўрмай.
Кар бўлсин-а қулоқларим,
Сенинг ширин овозинг эшитмай.


Тилим кесиб ташла, исминг сўзламай,
Қўлим узиб ташла, қўлларинг ушламай.
Оёғимдан маҳрум қил, юра олмай,
Эсларимни сарсон қил, сени эсламай.


О, эсламай ҳам куймайин,
Сен бахтли яшагин-у, мен ўлайин.
Ўлайин ва қайта тирилайин,
Эртадан янги ҳаётим бошлайин.


Бор уйимдаги нарсамни синдир,
Ёндириб юбор менинг кийимларим.
Майда-майда, майдалаб ташла,
Менинг афтим бор расмларинг.


Сувда чўктир мени, сен деб ёнмай,
Мени бўғиб қўй, сен билан нафас олмай.
Мени заҳарла, кўп қийнамай,
Мени ўлдир, ёлгиз сен деб яшамай.


О, эсламай ҳам куймайин,
Сен бахтли яшагин-у, мен ўлайин.
Ўлайин ва қайта тирилайин,
Эртадан янги ҳаётим бошлайин. (х2)


Кўр бўлсин менинг кўзларим,
Сенинг шаҳло кўзларингни мен кўрмай.
Кар бўлсин-а қулоқларим,
Сенинг ширин овозинг эшитмай.


Перевод песни смотрите в комментариях.

#караоке

@learn_uzbek