Рулда bluetooth орқали телефонда гаплашишга рухсат берувчи қонун маъқулланди Сенат 21- ялпи мажлисида йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарималар миқдорини камайтиришни кўзда тутган қонун лойиҳасини маъқуллади. Унга кўра, хусусан: суғурта полисисиз ёки муддати ўтган суғурта полиси ёки автомобилни суғурта полисида кўрсатилмаган шахс бошқаргани учун жарималар камайтирилади; рулда bluetooth, қулоқчин ва қўлни банд қилмайдиган бошқа гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилади; салоннинг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинади; белгиланган ҳаракат тезликни ошириб юборганда, радарлар қайд этган тезликдан соатига 5 км айириб ташлаб ҳисоблаш жорий этилади. ID-картаси бўлган ҳайдовчидан ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, ишончнома ва бошқа ҳужжатлар талаб этилмайди. Каналга обуна болинг: @KUNUZGAGARIN 72 viewsedited 16:54