Сизни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз. Яратган Парвардигордан барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва тинчлик-хотиржамлик бўлишини сўраймиз. Хонадонингиз файзу баракага лиммо-лим бўлиши ва гўзал диёримизда доимо хурсандчилик ҳукм суришини Ҳақ таоло насиб этсин. Ватан равнақи, дин ривожи ва халқ фаровонлиги йўлида қилаётган ишларингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин.