Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​​Тунда дарс тайёрлаябман, кимнидир бақириб-бақириб шеър ўқиёт | kitobоокнига♾

​​Тунда дарс тайёрлаябман, кимнидир бақириб-бақириб шеър ўқиётгани эшитилябти, хойнахой устки қаватдаги қўшнининг фарзанди. Қайта-қайта ўқилябти шеърнинг сатрлари ва яна бақириб бақириб )
Эсимга ўзимнинг мактаб давримдаги адабиётдан шеър ёдлашларимиз тушади. Шеър ёдлашни турли хилини қилардик, мен ховлимизда юриб ёдлардим шундагина ақлимда қоларди, қўшни болача эса ўз овозини эшитиб ёдлаябти (фақат ўзи эмас бошқалар ҳам эшитятби энг қизиғи)

Эрталаб тонг отди, ҳамма ишга ўқишга таёргарчилик кўрябти. Тунда дона-дона ўқилаётган шеър энди тонгда Онаси билан бирга ёддан айтилябти. (Табиики бола шеърни қайталаб ўқигунча Оналар ёдлаб олишган бўлишади, тутилиб қолган жойларини эслатябти халиги Она)...

Қахвамни ичиб тугатгунимга қадар шеър ҳам ёддан бир неча бор айтилди, Онаси мақтади мен ҳам кулиб қўйдим чунки қўшни болакайни ҳам қувончи ортганини ҳис этгандек бўлдим. Адабиётни кучи мана шунақа нарса, кўринмайди лекин доим мавжуд.

@kitobooknigam