2021-10-25 09:30:46
Ассалом алайкум хурматли кардиологлар, магистр, ординаторлар!
2021-йил 28-30 октябр кунлари Бухоро шахрида, Вилоят ку́п тармокли тиббиёт маркази Рентген эндоваскуляр хирургия хамда Кардиология бу́лимига, вилоятда аритмология хизматини ривожлантириш, ёш кадрларнинг малакасини ошириш максадида тиббиёт фанлари номзоди, интервенцион аритмолог, Акмал Абдусаматович, Рамеш Равшанович ва Баходир Илхамовичлар бошчилигидаги «Юрак жамоаси» ташриф буюради.
Ташриф доирасида бир нечта беморда радиочастотали аблация амалиётини утказиш режалаштирилган.
Бундан ташкари кардиологлар, магистрлар, клиник ординаторларни кардиология сохасидаги билимларини мустахкамлаш учун «Юрак анатомияси» диссекцион курсини утказиш хам режалаштирилмокда. Бу хали хаммаси эмас, ташрифнинг сунги кунида, шифохонамизнинг 130 йиллигига багишланган конференцияда, «Аритмияларни замонавий даволаш усуллари хамда юкори технологик жаррохлик амалиётлари» хакида маъруза хам тайёрланган.
Юрак аритмияларига бефарк булмаган кардиологлар, магистрлар ва ординаторларни таклиф киламиз, утказиб юборманг!
Юрак кон томир системаси билан боглик касалликлар шу жумладан :
WPW синдром;
Атриовентрикуляр тугунли реципрок тахикардиялар (АВУРТ);
Коринчалар тахикардияси;
Булмачалар хилпиллаши ва титраши;
Синус тугуни сустлик синдроми, АВ блокадалар ва бошка турдаги брадикардиялар;
Булмача, коринчалар экстрасистолияси ва бошка турдаги мураккаб аритмияси бор беморларни, бепул маслахат ёки жаррохлик амалиётига юборишингиз мумкин.
Маълумот учун (+998914040306) Мехманов Феруз Шамсиевич.
Ташриф жадвали:
28 октябрда - жаррохлик амалиётлари ВКТТМ РЭХ булимида.
29 октябрда - «Юрак анатомияси» диссекцион курси ВКТТМ Кардиология булимида.
30 октябрда - «Аритмияларни замонавий даволаш усуллари хамда юкори технологик жаррохлик амалиётлари» буйича маъруза ВКТТМ конференция залида.
1.2K viewsMaksud Tairov, 06:30