Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! Республика Ихтисослаштирилган Илмий-Амал | Кардиошкола / Dr.Maks kardio

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР!
Республика Ихтисослаштирилган Илмий-Амалий Кардиология Тиббиёт Маркази, Ўзбекистон Кардиологлар Ассоциацияси билан ҳамкорликда Сизларни Тошкент шаҳрида 12-13 ноябрь кунлари ташкил этилаётган «ЮРАК ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ ДИАГНОСТИКАСИ ВА ДАВОЛАШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР» мавзусида бўлиб ўтадиган Республика Кардиологларининг Ҳалқаро Иштирок билан бирга Илмий-Амалий Анжумани ишида иштирок этишга таклиф этади. Анжуман илмий дастури кардиология илмининг замонавий жабҳалари ва инновацион ютуқлари, профилактиканинг янги йўналишлари, юрак қон томир касалликларининг диагностикаси ва даволаш, соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида аҳолига кардиологик ёрдамнинг сифатини ошириш, вилоятларда интервенцион аритмология, рентгенэндоваскуляр жарроҳлик ва кардиожарроҳлик каби кардиологияда инновацион тиббий технологияларни ривожлантириш ва амалиётда қўллаш, замонавий ускунавий ва лаборатор диагностиканинг муаммолари ҳамда истиқболлари, юрак қон томир касалликларининг исботланган фармакотерапияси, янги регистрларни яратиш ва тиббиётда информацион технологияларни ривожлантириш каби мавзуларга бағишланади.
Конференция иши давомида:
- Кардиологлар мактаблари;
- Липидология мактаблари;
- Хорижий, МДҲ давлатлари ва Ўзбекистон етакчи кардиологларининг маҳорат дарслари ҳамда маърузалари;
- Етакчи фармацевтик ҳамда тиббий буюм ишлаб чиқарувчи компанияларнинг сателлит симпозиумлари;
- Дори воситалар ва тиббий ускуналар кўргазмаси;
- Ёш олимлар мусобақалари бўлиб ўтади.

Сана: 12-13 ноябрь 2021 й. ГИБРИД форматда.
Манзил: Hilton Tashkent City меҳмонхонаси, Ислом Каримов кўчаси 2, Блок Б
Рўйхатдан ўтиш: https://cardiocongress2021.uz/
Анжуман дастури: https://cardiocongress2021.uz/#programm