Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Как понять бухгалтерский учет

Логотип телеграм канала @kadirovich85 — Как понять бухгалтерский учет К
Логотип телеграм канала @kadirovich85 — Как понять бухгалтерский учет
Адрес канала: @kadirovich85
Категории: Экономика , Кредиты, Налоги, Право
Язык: Русский
Количество подписчиков: 1.12K
Описание канала:

Телефон:
🟢 998 88 253 0085 🟩
🟢 998 97 253 0085 🟩

Рейтинги и Отзывы

3.33

3 отзыва

Оценить канал kadirovich85 и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

1

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 17

2021-03-29 08:19:16 «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» дастурининг жорий этилиши унинг натижасида солиқ тўловчилардан кимдир сезилмай қолиши, аксинча, солиқчиларнинг диққат эътиборига олиниши мумкин бўлган инсон омилини истисно қилишга қаратилган.
Текширувнинг умумий механизми қуйидагича: барча маълумотлар (ҳисоботлар, статистика маълумотлари, бошқа давлат органларидан ахборот, текширувлар ва ҳуқуқбузарликлар материаллари) автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади. Таҳлил остига қуйидагилар киритилади:
солиқ ҳисоботини тўлиқ ва ўз вақтида топшириш;
солиқ қарзининг мавжудлиги ва унинг динамикаси;
солиқ солиш базаси ва товар айланмаси тўғрисида тўлиқ ахборот;
савдо корхоналари учун нақд тушумни топшириш;
ташқи манбалардан олинган ахборот ва ҳисоботларда тақдим этилган ахборотнинг мос келиши;
фойдаланилаётган солиқ имтиёзларининг солиққа оид қонунчиликка мувофиқлиги;
уларга нисбатан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий ёки жиноят ишлари қўзғатилган контрагентларнинг мавжудлиги.
249 views+998972590085 ACCOUNTING SCHOOL, 05:19
Открыть/Комментировать
2021-03-29 08:11:34 Сайёр текшируви ўтказиш ҳуқуқини берадиган бир нечта асослар:
«Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» дастури орқали аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этиш хавфи мавжудлиги;
жисмоний ёки юридик шахсларнинг солиқ ёхуд валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари, шу жумладан, товарлар ва xизматларнинг нарxини асоссиз ошириб юбориш ҳолатлари тўғрисида, йўловчиларни енгил автотранспорт воситалари билан ташиш бўйича ноқонуний тадбиркорлик фаолияти;
ОАВда солиққа ва валютага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;
ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келганда;
суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, бошқа давлат органларидан солиқ ва валютага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида далолат берувчи ахборот тушганда;
валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш жараёнида солиқ органи юборган сўровномага солиқ тўловчи томонидан ҳужжатлар ёки ахборот тақдим этилмаган ёхуд тўлиқ тақдим этилмаганда.
288 views+998972590085 ACCOUNTING SCHOOL, 05:11
Открыть/Комментировать
2021-03-28 10:15:45 Тадбиркорликни бошламоқчиман, давлат рўйхатидан ўтишим керак, менга ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона) лардан бирини танлашим керак, шуларнинг бир биридан фарқи тўғрисида оддий қилиб, қисқача тушунтиринг берсангиз?
________________
Авваламбор, ЯТТ шуғулланиши мумкин бўлган фаолият тури билан мана бу ҳавола орқали танишиб чиқинг.
Агар шу рўйхатда сиз режалаштирган фаолият тури бўлса, мана бу ҳавола қандай солиқ тўлашни кўриб олинг.
Хаммаси сизга тўғри келса ЯТТ очинг.

Агар сиз режалаштирган фаолият тури юқоридаги рўйхатда бўлмаса, юридик шахс, яъни МЧЖ, ХК, ОК очишингиз керак.

Уларнинг қисқача фарқи.
МЧЖ
Таъсисчилар (мулкдор) сони 1 кишидан 50 кишигача бўлиши мумкин;
Директор лавозимига исталган номзод тайинланиши мумкин;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчилари, корхонанинг мажбурияти учун ўзларининг шахсий мулки билан жавобгар бўлмайди.

ХК
Таъсисчилар (мулкдор) сони 1 киши бўлиши керак;
Директор фақат таъсисчи бўлади;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчиси,директори корхонанинг мажбурияти учун ўзининг шахсий мулки билан жавобгар бўлади.

ОК
Таъсисчилар (мулкдор) сони камида 2 киши (қариндош) бўлиши керак;
Директор фақат таъсисчилар орасидан тайинланади;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчилари корхонанинг мажбурияти учун ўзларининг шахсий мулки билан жавобгар бўлади.
345 viewsZohidjon Saydullayev, 07:15
Открыть/Комментировать
2021-03-28 10:06:08 Уважаемые пользователи Единой национальной системы труда!

Появилась возможность отражения в трудовой книжке записей о смене фамилии, имени, отчества и даты рождения, а также обновления паспортных данных сотрудника при смене паспорта.
Для этого необходимо воспользоваться кнопкой «Обновить данные» на личной странице сотрудника.
Для просмотра записей о смене фамилии, имени, отчества и даты рождения сотрудника необходимо перейти в раздел «CV/Объективка».
При скачивании выписки из трудовой книжки, записи о смене фамилии, имени, отчества и даты рождения сотрудника будут отражаться в трудовой книжке в качестве дополнительной информации.
Для дополнительной информации перейти в телеграм группу.
Служба поддержки: (71) 200 70 30.
334 views+998972590085 ACCOUNTING SCHOOL, edited  07:06
Открыть/Комментировать
2021-03-27 16:33:33 Ўзбошимчалик билан эгалланган 200 кв.м ер майдонига солиқ қандай ҳисобланади

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади (Солиқ кодекси, 437-модда).

Масалан, ўзбошимчалик билан эгалланган (ҳужжатсиз) майдоннинг йиллик ер солиғи:
200 кв.м х (262.34 х 3) = 157 404 сўмни ташкил қилади.
376 views+998972590085 ACCOUNTING SCHOOL, 13:33
Открыть/Комментировать
2021-03-23 11:46:01 Агар ЭҲФ санаси, у жўнатилган сана ва шахсий кабинетимизга келиб тушган саналар турлича бўлса, ЭҲФни қайси сана бўйича ҳисобга олишимиз керак?
________________________________________
Ҳисобварақ-фактура, айрим истиснолардан ташқари, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади.
337 viewsZohidjon Saydullayev, 08:46
Открыть/Комментировать
2021-03-23 11:45:06 Корхона устав фонди уставда бир сумма, бухгалтерия балансида бошқа сумма бўлса, бундай холат қандай тузатилади?
________________________________________
Устав фондининг оширилганлиги натижасида таъсис ҳужжатлари давлат хизматлари марказида қайта рўйхатдан ўтказилганидан кейингина бу сумма 8330 «Пай ва улушлар» счётининг кредитида қўшиб акс эттирилади.
344 viewsZohidjon Saydullayev, 08:45
Открыть/Комментировать
2021-03-23 11:37:29 1 млрд сўмгача тузиладиган шартномаларда – 30% миқдорида олдиндан тўлов
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 16.03.2021 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида»ги 139-сон қарор қабул қилинди. Унга бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича суммаси 1 млрд сўмгача тузиладиган шартномаларида 30% миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилиши тўғрисидаги банд киритилган.
Таъкидланишича, мазкур тартиб 24.08.2011 йилдаги 241-сон ВМҚга иловада келтирилган товарларга (ишлар, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.03.2021 йилдан кучга кирди.
393 viewsZohidjon Saydullayev, 08:37
Открыть/Комментировать
2021-03-23 09:43:22 2021 йил 22 март:
2021 йил февраль ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.
Бугун (23.03.2021 йил) ҳам 2021 йил февраль ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш мумкин. Ҳисобот ўз вақтида шаклида қабул қилиняпти!!!
https://t.me/kadirovich85
338 viewsZohidjon Saydullayev, 06:43
Открыть/Комментировать
2021-03-22 09:18:15 Унутманг!!!
2021 йил 22 март:
2021 йил февраль ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.
https://t.me/kadirovich85
377 views+998972590085 ACCOUNTING SCHOOL, 06:18
Открыть/Комментировать