Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ходимга қанча вақтда «иш ҳақи сақланмайдиган» таътилини бериш | Как понять бухгалтерский учет

Ходимга қанча вақтда «иш ҳақи сақланмайдиган» таътилини бериш мумкин

«МКнинг 150-моддасига асосан ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак».
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши ва унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Бироқ, қачонки иш берувчи ходимнинг хоҳишига кўра муқаррар тартибда таътил берганда бу қоидадан истисно мавжуд.
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга;
12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга — ҳар йили 14 календарь кунга қадар;
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
МКда айтиладики, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши 12 икки ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак, ходимнинг календарь ёки иш йили давомида эмас.
Масалан, агар ходим 2020 йилнинг 1 августдан 1 ноябрига қадар "иш ҳақи сақланмайдиган" таътилдан фойдаланган бўлса, гарчи янги календарь йили бошланган бўлса-да, у 2021 йилнинг январь ойида яна таътилга чиқа олмайди. Энди иш ҳақи сақланмайдиган таътилга у фақат 2021 йилнинг 1 августидан чиқиши мумкин. Бошқа мисол: 5 июнь куни ходим "ўз ҳисобидан" 1 ой муддатга, 5 июлгача бўлган таътилни расмийлаштирди. Шу йилнинг сентябрь ойида у яна бир бор 1 ой муддатга шундай таътил сўради. Жами 5 июндан бошлаб ходим икки ойлик иш ҳақи сақланмайдиган таътил олди. Кейинги йилнинг 5 июнигача иш берувчи билан келишилган ҳолда у яна 1 ой муддат шундай таътилдан фойдаланиши мумкин. Меҳнат шартномасининг тарафлар келишуви бўйича ходима яна иш ҳақи сақланмайдиган таътилга фақат 01.07.2021 йилдан чиқиши мумкин. buxgalter.uz
https://t.me/kadirovich85