Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

2020 йил учун молиявий ҳисоботни топширган ҳолда бухгалтерлар | Как понять бухгалтерский учет

2020 йил учун молиявий ҳисоботни топширган ҳолда бухгалтерлар саволга дуч келишди: my.soliq.uz порталида молиявий ҳисобот таркибида “Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш керакми? Савол мазкур шакл 31.12.2019 йил санаси билан жўнатишга ёпилганлиги сабабли юзага келди. Бу хақида buxgalter.uz эслатиб ўтади:

Йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги ҳажмда тақдим этилади Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича Қоидалар Молия вазирининг 27.12.2002 й. 140-сон буйруғига 7-илова:
• бухгалтерия баланси - 1-сон шакл;
• молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл;
• пул оқимлари тўғрисида ҳисобот - 4-сон шакл;
• ўз сармояси тўғрисида ҳисобот - 5-сон шакл.
Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат қуйидагилардан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этадилар Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича Қоидалар Молия вазирининг 27.12.2002 й. 140-сон буйруғига 7-илова 4.б:
• бухгалтерия баланси - 1-сон шакл;
• молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл.
Кўрганимиздек, “Фаолият тўғрисида маълумотлар” шакли молиявий ҳисоботнинг кўрсатиб ўтилган шаклларида мавжуд эмас. Илгари уни барча ташкилотлар қўшимча ахборот сифатида тақдим этишган. Энди эса у my.soliq.uz порталида «31.12.2019 йилгача» санаси билан жўнатиш учун ёпиқ, сабаби молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва солиқ ҳисоботи ахборотини, шунингдек шундоқ ҳам солиқ органлари тизимида мавжуд бўлган солиқ тўловчиларнинг ҳисоб маълумотларини такрорлайди.
2020 йил учун молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатларига риоя қилинг Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги Низом Молия вазирлигининг 15.06.2000 й. 47-сон билан тасдиқланган:
• вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун - 2021 йилнинг 15 мартидан кечиктирмай;
• хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари учун - 2021 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай;
• юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари - 2021 йилнинг 15 мартига қадар;
• барча қолган хўжалик юритувчи субъектлар учун - 2021 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.