Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларини камайтириш тарзидаги ҳуқ | Как понять бухгалтерский учет

Тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилган корхоналар рўйхатида турган контрагент камида қуйидаги мезонлардан бирига мувофиқ келади:
• Таъсисчилигида (раҳбарлигида) рўйхатдан ўтган икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъектлари 1 йил муддатгача фаолият юритган ҳолда 100 млн сўм ва ундан ортиқ солиқ мажбуриятини (солиқ қарзини) бажармаган ҳолатлар мавжудлиги;
• бир йил давомида 3 ва ундан ортиқ ҳудудга юридик манзилини ўзгартириши;
• фаолият бошлаган даврдан бошлаб, қисқа муддатларда йирик миқдорда товар айланмасини амалга ошириб, расмий ишлаётган ходимлар сонини кам кўрсатиш;
• расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаши, улардан фойдаланиши ва реализация қилиниши;
• харид қилинган товарларни (шу жумладан, импорт) реализация қилмасдан қолдиқда акс эттирилиши ва (ёки) товар қолдиғи мавжуд бўлган ҳолда қўшимча равишда айнан шу товарларни харид қилиниши;
• солиқ мажбуриятини бажармаган субъектларни ўзига қўшиб олиш натижасида банкротлик эълон қилиши;
• солиқ тўловчи томонидан қайд этилган манзил уч ва ундан ортиқ солиқ мажбуриятини бажармаганлиги натижасида банкрот деб топилган, шунингдек солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган бошқа солиқ тўловчилар томонидан кўрсатилган манзил билан мос келиши;
• ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқларни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик фактлари аниқланганда.