Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Импорт товарни харид қилиш бўйича харажатларни ҳисобга олиш. | Как понять бухгалтерский учет

Импорт товарни харид қилиш бўйича харажатларни ҳисобга олиш.
Корхона 100 000 АҚШ долларлик 1 000 та товар бирлигини импорт қилади.
Ҳисобга қабул қилиш пайтида доллар курси 1 АҚШ доллари учун - 10 560 сўмни ташкил этди.
Божхона қиймати контракт қийматига тенг: 100 000 х 10 560 = 1 056 000 минг сўм.
Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқамиз:
божхона божи 10%: 1 056 000 х 10% = 105 600 минг сўм;
божхона божини инобатга олган ҳолда божхона қийматидан 15% ҚҚС: (1 056 000 + 105 600) х 15% = 174 240 минг сўм.
Агар товар ҚҚС солинадиган реализация қилиш оборотларида фойдаланилдиган бўлса, тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади ва товар қийматини ўз ичига олмайди.
Божхона расмийлаштируви учун йиғим 0,2%: 1 056 000 х 0,2% = 2 112 минг сўм.
Етказиб бериш харажатари – 30 000 минг сўм.
Сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлаш харажатари – 5 000 минг сўм.
Декларант хизматлари – 980 минг сўм.
Сертификатлаш учун 1 000 АҚШ долларлик суммага 10 товар бирлиги олиб қўйилди.
990 (1000 – 10) товар бирлиги таннархи: 1 056 000 + 105 600 + 2 112 + 30 000 + 5 000 + 980 = 1 199 692 минг сўмни ташкил қилади.
buxgalter.uz