Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ Ижтимоий солиқнинг солиқ тўловчилари деб қуйид | Как понять бухгалтерский учет

ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ
Ижтимоий солиқнинг солиқ тўловчилари деб қуйидагилар эътироф этилади:
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ва филиаллари;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408 ва 409-моддаларида назарда тутилган тартибга мувофиқ ижтимоий солиқ тўлайдиган жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари.
Қуйидагилар ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объекти ҳисобланади:
иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимлар билан таъминлаш юзасидан хизматлар кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари;
жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ва (ёки) якка тартибдаги меҳнат фаолиятини амалга ошириши.
Қуйидагилар ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди:
иш берувчининг ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлигига бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш тарзидаги, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 369-моддаси иккинчи қисмининг 10-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча харажатлари;
пахта йиғим-терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлиги учун меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлари.
https://t.me/kadirovich85