Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ойдек нур сочасан севги самода, Порлоқ юлдузлардан тақайми шо | jigarlar_qalbimdasan_mehrli

Ойдек нур сочасан севги самода,
Порлоқ юлдузлардан тақайми шода,
Қара шундай гўзал ёруғ дунёда,
Сени борлигингни ўзи совғадир!
Менга ёрлигингни ўзи совғадир!

Муҳаббат сиғмаган юрак юракмас,
Баҳтиёр этмаган тилак тилакмас,
Меҳрингдан ортиқроқ ҳеч не керакмас,
Сени борлигингни ўзи совғадир!
Менга ёрлигингни ўзи совғадир!

Анвар Нишонов

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN