Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ХАЙРЛИ ТУН ! Мана ўтди ғанимат бир кун, Кимлар сезди, ким | jigarlar_qalbimdasan_mehrli

ХАЙРЛИ ТУН !

Мана ўтди ғанимат бир кун,
Кимлар сезди, кимлар сезмади.
Бу дунёнинг бахт кемасида,
Кимлар кезди кимлар кезмади.

Яна бир кун ўтди, ғанимат,
Зиё олган қалблар авжида.
Нур томонга интилмаганлар,
Қолиб кетди ғафлат қунжида.

Янги кун келади, у хам ғанимат.
Тилагим Ҳақ томон, интилиб қолинг.
Чиқариб юракдан бенаф оловни,
Ўрнига илм-у гавҳарни солинг!

ХАЙРЛИ ТУН !
Аллоҳга омонатсиз

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN