Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

АКА... Менинг учун суянч бўлган тоғ, Бу оламда энг иссиқ қучо | jigarlar_qalbimdasan_mehrli

АКА...

Менинг учун суянч бўлган тоғ,
Бу оламда энг иссиқ қучоқ,
Тилакларим кўнглингиздек оқ,
Ака сизни яхши кўраман.

Фарзандингиз боламдай азиз,
Қилоламан дардингизни ҳис,
Аслидаку бу тақдир хасис,
Ака сизни яхши кўраман.

Акажоним, мен қандай сингил,
Сўролмайман гоҳида кўнгил,
Изҳор учун баъзан ожиз тил,
Ака сизни яхши кўраман .

Қолган сизда онам дидлари,
Келиб турар отам ҳидлари,
Ёдгор бизга улардан бари,
Ака сизни яхши кўраман.

Бошимизни силаган акам,
Бизга толеъ тилаган акам,
Жаннат берсин Яратган ҳакам,
Ака сизни яхши кўраман.

Гоҳ кўнглингиз ранжитсам шўхлаб,
Уй- рўзғордан кўнгилни тўқлаб,
Келдим бугун мен сизни йўқлаб,
Ака сизни яхши кўраман.

Обуна бўлишни унутманг

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN