Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Оқибатли жигарларга ҳавасдаман.! Термуламан қайда кўрсам ортл | jigarlar_qalbimdasan_mehrli

Оқибатли жигарларга ҳавасдаман.!

Термуламан қайда кўрсам ортларидан,
Оласи ҳеч чиқмагандир зотларидан,
Дил яйрайди санаб боқсанг отларидан,
Оқибатли Жигарларга ҳавасдаман!

Сочолмаслар орасига ҳеч ким нифоқ,
Ажралмаслар бир бирига ахил иноқ,
Ака-ука битиб кетган эту тирноқ,
Оқибатли жигарларга хавасдаман.!

Қалби ичра инсофи бор иймон бутун,
Юрак хисин авжлантирган нафасдаман,
Бойлигини жигарлардан қўймас устун,
Оқибатли жигарларга ҳавасдаман!

Оқибат бор рўзғорда бор баракаси,
Ҳис қилдим мен шуларни ҳар нафасдаман,
Бир бирисиз ўтмас тўйи маракаси,
Оқибатли жигарларга ҳавасдаман.!

Ақлим лолдир суҳбати ҳам қизиқарлик,
Ўз ўрнида иш битирар заргардек,
Қийнамайди уларни ҳеч қўл қисқалик,
Оқибатли жигарларга хавасдаман!

Яхши одат элимизда қучоқ очсин,
Меҳрсизлик, тошбағирлик нари қочсин,
Шундай қондош жигарчилик палак ёзсин,
Оқибатли жигарларга ҳавасдаман.!

Бирида йўқ бўлса бири топиб берар,
Ҳаржларини очса оғзин ёпиб юрар,
Ҳизматида елдек елиб чопиб юрар,
Оқибатли жигарларга хавасдаман.!

Бахтиёр Хасанов

Обуна бўлишни унутманг

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN