Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

'АЁЛ МЕҲРИ' (Беўҳшов ҳазил) Ажиб фазилат бор аёл насли | jigarlar_qalbimdasan_mehrli

"АЁЛ МЕҲРИ"

(Беўҳшов ҳазил)

Ажиб фазилат бор аёл наслида,
Бир чимдим ширин сўз, гулни севади.
Аёлларнинг меҳри - пулли аслида,
Эридан ҳам кўпроқ пулни севади.

Пулли эркак хушҳол, мағрур керилгай,
Пулсиз эркак қадри майда бўлади?
Майда эрга майда меҳр берилгай,
Унинг хушҳолллиги қайда бўлади?

Нима ҳам қиларди эркак дарбадар:
Эга чиқа олар минг бир олтинга.
Алмашар бойлигин учраса агар,
Пулсиз эрни севар битта хотинга.

Ўрмонжон Холйигитов

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN