Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

АЁЛЛИКНИНГ БАХТИ Ёмондан бўлса бери. Бошда кўтарса эри, Оғр | jigarlar_qalbimdasan_mehrli

АЁЛЛИКНИНГ БАХТИ

Ёмондан бўлса бери.
Бошда кўтарса эри,
Оғримаса ҳеч ери,
Аёлликнинг бахти шу

Еярга бўлса нони,
Қайнаб турса қозони ,
Ҳаловат топса жони ,
Аёлликнинг бахти шу.

Тинса узатган кизи,
Келганда кулса юзи,
Бахтнинг сезилса изи,
Аёлликнинг бахти шу.

Ҳаётидаги тиргак,
Ўғли бўлса шерюрак,
Бундан ортик не керак,
Аёлликнинг бахти шу.

Гар саломат онаси ,
Дуода қайнонаси,
Айтгум , келди хонаси,
Аёлликнинг бахти шу.

Набираси қийқирса ,
«Бувижон» деб чақирса,
«Кетмайман» деб бақирса,
Аёлликнинг бахти шу.

Кезгандайин фаришта,
Уйи бўлса саришта,
Файзи бўлса турмушда
Аёлликнинг бахти шу.

Бахтдан энтиккан они,
Ушалганда армони,
Тоза булса осмони,
Аёлликнинг бахти шу.


Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN