Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ОПА-СИНГИЛЛАР Синглим менинг меҳрибонимсан Фариштамсан суянчи | jigarlar_qalbimdasan_mehrli

ОПА-СИНГИЛЛАР

Синглим менинг меҳрибонимсан
Фариштамсан суянчим ўзинг
Хафа бўлсам кўнглим олгансан
Меҳринг дарё, ширин ҳар сўзинг.

Қалбим учун, бир сиз кифоя
Бағрингизда бўларман шодон
Оҳ, меҳрингиз топмас ниҳоя
Сиз ёнимда бўлингиз ҳар он.

Аллоҳ бизни айирмасин ҳеч
Ўзим сенга бўлайин тиргак
Қалбимизни тилмасин соғинч
Сен деб урсин покиза юрак.

Дардингизга бўлайин малҳам
Шодликларни инъом этайин
Дилингизни оғритганда ғам
Бахт қасрига олиб кетайин.

Кунларимни чароғи сенсан
Доим бахтдан шарқираб юргин
Ғам-андуҳни кўрмагин сира
Ташвишларсиз давронинг сургин.

Кўнглингизда сира йўқ ғубор
Кўзингизда қувонч порласин
Ҳеч кимсадан топмангиз озор
Паноҳида Роббим асрасин
.

Шаҳзода
Суғдиёна

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN