Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Жони темирданмас аёл зотининг... Синовлар ичидан чиқар мардон | jigarlar_qalbimdasan_mehrli

Жони темирданмас аёл зотининг...

Синовлар ичидан чиқар мардона,
Баъзан устидадир сабр отининг...
Пўлатданмас қалби жойлашган хона,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Ҳой эркак бунчалар юракларинг тош,
Тинмай кўзларидан оқизасан ёш,
Елка тут жим келиб қўйсин унга бош,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Ширин сўз кифоя у учун билсанг,
Қувонар қадрини осмонга илсанг,
Гуноҳ бўлар унинг бағрини тилсанг,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Қадрини қаричлаб юради гоҳо,
Аламли ҳаёллар суради гоҳо,
Бир четда мунғайиб туради гоҳо,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Фарзандлар ўстирган қўлларидан ўп,
Сен сабаб бўлмасин аламлари тўп,
Сўрасанг ташвиши сеникидан кўп,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Баҳорга ўрайди қалбдаги қишинг,
Ундан устин эмас хеч қандай ишинг,
Сира эшитмасин ёмон миш-мишинг,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Қалбини тинглагин қулоғингни тут,
Эркалигин кўтар, озорларин ют,
Усиз бу ҳаётинг бўлмас эди бут,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Мехрингни қўшиб бер бир даста гулга,
Ахир гулни берар арзимас пулга,
Чўрига ўхшатма, ўхшатма қулга,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Сув қуйсанг ҳеч гулинг сўлмайди дўстим,
Усиз ярим кўнглинг тўлмайди дўстим,
Қадрига етмасанг бўлмайди дўстим,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Зоҳид Зиё...


Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN