Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Йўқлаб бораман Юраман пеш билиб ишимни Билмадим мен қандай б | jigarlar_qalbimdasan_mehrli

Йўқлаб бораман

Юраман пеш билиб ишимни
Билмадим мен қандай боламан
Кўрай деб энг яқин кишимни
Онамни бир йўқлаб бораман.

Кутади ўзимдан зиёда
Қўллари ҳар доим дуода
Уловда бўлмаса пиёда
Онамни бир йўқлаб бораман

Болам деб тинмаган кун-у тун
Жонини беради биз учун
Эртамас индинмас шу бугун
Онамни бир йўқлаб бораман

Дунёни бир четда қолдириб
Ёшлигим эслатиб кулдириб
Қучоғим гулларга тўлдириб
Онамни бир йўқлаб бораман.

Неларни хом ҳаёл сургунча
Ҳар ерда ҳам саёқ юргунча
Соғиниб суратин кўргунча
Онамни бир йўқлаб бораман

Ишим йўқ дунё-ю тахт билан
Кўнглимга солгандим ахт билан
Ул-буллар олволиб шахт билан
Онамни бир йўқлаб бораман

Кутади соғиниб йўл қараб
Бир ойда келар деб кун санаб
Меҳмони бўлиш ҳам зўр шараф
Онамни бир йўқлаб бораман

Жонимга ородир сухбати
Сарвар Мирзо дардим ёраман
Фарзандлик бурчимдир ҳурмати
Онамни бир йўқлаб бораман


Сарвар Мирзо

Яқинларга улашинг
@DIYDOR_SHIRIN