2022-08-31 22:44:45
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали ахолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6186-сон фармони асосида Жалақудуқ туманида
Гулистон МФЙ худудида 2 дона 5 қаватлик 20 хонадонли 40 та уй-жойлар қуриш ишлари “Сароб обод қурилиш” МЧЖ томонидан қуриб битказилиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилди.
Ва ушбу худуднинг
Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан имтиёзли кредит асосида тадбиркор Абдуллаева Мехриноз 4 та ишчи ўрин яратиб ахолига хизмат кўрсатиш учун чеварчиликни йўлга қўйди.
Гулистон МФЙ фуқоролари давлатимиздан анча мамнун.
Очилиш маросимимизга туманимиз 2-сектор рахбари Б.Н.Саидкамалов ташриф буйриб, янги уйлар ва янги иш ўринлари билан танишиб, мустақилигимизнинг 31 йиллиги билан ахолини қизғин табриклади.
Тадбир ўйин-кулгу, рақсларга уланиб кетди.
@jalaquduqpress
Жалақудуқ тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
1.0K views19:44