Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Аввал хабар берилганидек, 2022 йил 14 май куни Бош консулхонад | Istanbul2020

Аввал хабар берилганидек, 2022 йил 14 май куни Бош консулхонада “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Тадбирда консулхона дипломатларидан ташқари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) – Феруза Эшматова , Ташқи меҳнат миграция масалалари агентлиги вакиллари, “Ўзбек хотин-қизларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти”, “Ўзбекистон маданияти ва бирдамлик жамияти”, “Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциацияси” ҳамда Ўзбекистонлик тадбиркорлар фаол иштирок этдилар.

Қабул давомида 150 дан ортиқ ватандошлар мурожаат қилдилар. Булардан онлайн равишда – 39 та, тўғридан-тўғри - 90 мурожаат қабул қилинди ҳамда уларнинг ечими юзасидан манзилли кўмак берилди.

Доимий равишда фаолият олиб борувчи Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг вакили - Абдурахмон Муҳамедов билан танишув бўлиб ўтди.

Ҳозирда, келиб тушган мурожаат ва таклифлар ўрганилиб, Бош консулхона томонидан бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш режалаштирилмоқда.

https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona